Ўзбекистондаги онлайн кинотеатр сайтлари танқид қилинди
Бугун Шавкат Мирзиёев бошчилигида интеллектуал мулк объектлари муҳофазасини такомиллаштириш бўйича йиғилиш
ўтказилди.
Унда юртимиздаги санъат ва адабиёт асарларидан муаллифнинг розилигисиз фойдаланиш, ундан даромад олиш ҳолатлари кенг тарқалгани таъкидланди.
Мисол учун, Ўзбекистонда рўйхатдан ўтиб, ойлик тўлов ундирадиган
онлайн кинотеатрларда 30 мингдан ортиқ кино, сериал, қўшиқ, мультфильмлар жойлаштирилган бўлишига қарамасдан, бундан муаллифлар моддий манфаат кўрмайди.
АОКА ва Интеллектуал мулк агентлигига мамлакатимизда рўйхатга олинган кўнгилочар сайтлар, радио ва телеканалларни ўрганиб, муаллифлар манфаатларини таъминлаш вазифаси қўйилди.
👉 @xushnudbek 👈