Size: a a a

Даврон Файзиев | Расмий канал

2021 June 04
Даврон Файзиев | Расмий канал
Карраско Азарнинг устидан кулди.

Бельгия терма жамоасида кайфият зўр. Эден Азар Евро олдидан интервью бераётганди. Ёнига Яник Карраско келиб чемпионлар қўшиғини айтиб, кулиб кетяпти. Табиийки бу жараённинг терма жамоага алоқаси йўқлигини ҳамма тушунди. Карраско Атлетико сафида Азарнинг Реалини ортда қолдирган ҳолда Испания чемпиони бўлганини эслатиб, дўстини троллинг қилди :)

t.me/Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
источник
2021 June 05
Даврон Файзиев | Расмий канал
Суратда Франциянинг Сюрен болалар клуби чемпионликни нишонламоқда. Жамоадошлари кубок кўтариб сакраётган пайтда бир чеккада томоша қилиб турган болакайни танигандирсиз. Ўйлайманки, ўшандаям у майдонда энг катта ишларни бажарган. Ҳа, бу ўша, дунёдаги энг камтар футбол юлдузи. Келажакда энг нуфузли кубокларга эришади.

#NgoloKante

t.me/Davron_Fayziev
источник
2021 June 06
Даврон Файзиев | Расмий канал
Флойд Мейвезер ва Логан Пол жанги олдидан сўнги маросимлар ўтказилди.

Вазн ўлчашда Флойд тарозда 70,3 кг қайд этди. Логан 85,9 кг. Ўртада 15 кг фарқ! Айнан шунинг учун Флорида атлетик комиссияси жангга расмий мақом бермаганди. Фарқ жуда катта. Шунга қарамай жанг норасмий натижа учун ҳам ўтказилади. Мейвезер 44 ёшда, Пол 26 ёш. Маямида якшанба тунда, бизнинг вақт билан эса эртага тонгда бокс афсонаси ва YouTube юлдузи тўқнаш келади.

Жанг UZREPORTTV каналида жонли эфирда намойиш этилади. Мен айни вақтда Саудия Арабистонида хизмат сафарида бўлганим сабабли уни шарҳлай олмайман. Ҳамкасб укамиз Ҳасан Турдиалиев ўйлайманки ушбу трансляцияни юқори савияда ўтказади. Бир пайтлар раҳматли устозимиз Давлат ака боксни аъло даражада шарҳлардилар. @turdialiyev_hasan эса ота касбнинг муносиб давомчиси.

t.me/Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
📋 Ertaga futbol

7 iyun kuni Saudiya Arabistonidagi markazlashgan turnirda O’zbekiston milliy terma jamoasi o’z ishtirokini boshlaydi. Dastlabki raqib Singapur terma jamoasi.


Turnirga oid barcha ma’lumotlar, photo va videolar, jonli efirlarni ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalarimizda kuzatib boring!

InstagramFacebookTwitterYouTube

📲 https://t.me/FAUzbekistan
источник
2021 June 07
Даврон Файзиев | Расмий канал
Ўзбекистон - Сингапур ўйини 23:00да бошланади. Учрашув Узрепорт каналида жонли равишда олиб кўрсатилиши режалаштирилган.

Биз бир соат олдин "Футбол студияси" ташкиллаштирамиз ва унда ўйинни бевосита стадиондан шарҳлаб борувчи ҳамкасбимиз - Даврон Файзиев билан ҳам алоқага чиқамиз. "Қирол Фаҳд" стадионидаги шарҳловчилар хонасидан эксклюзив маълумотлар кутиб қоламиз.

Қизиқ жараён. Хуллас, жамоамиз билан тахминан 21:40дан бошлаб хизматингиздамиз. Футбол тв ва Узрепорт каналларига кўз қулоқ бўлиб туринг.

@xayrulla_hamidov
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
источник
2021 June 08
Даврон Файзиев | Расмий канал
Ўзбекистон - Сингапур 5:0

Барча голлар ва эътиборли вазиятлар.

t.me/Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
Флойд Мейвезер - Логан Пол жангига муносабат билдирмагандим. Бу профессионал бокс эмас чунки. 15 кг фарқ. Логан гарчи атлет йигит бўлса ҳам боксчи эмас. Ҳакамлар йўқ. Жараён ҳам шунга яраша ланж бўлди. Яъни рингда рақобат сезилмади. Логан анча тер тўкиб жон сақлашга ҳаракат қилди. Майли, одамларга шундай шоулар қизиқдир. Шунчаки бу таҳлил қилишга арзимайди. Фақат кўп берилаётган бир саволга жавоб бериб кетмоқчиман. Ғолиб эълон қилинмади, чунки очколар расман ҳисобланмаган. Шундай экан, жангда ким ютди? Жавобим юқоридаги фотода акс этган.

t.me/Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
🏆 10 000 000 so‘mlik tanlovning dastlabki g‘oliblarini aniqlashga 3 kun qoldi!

Xabardor.uz sayti e’lon qilgan 10 000 000 so‘mlik tanlovning dastlabki 5 nafar g‘olibi 3 kundan so‘ng – 10 iyun kuni jonli efirda aniqlanadi.

Shoshiling, oz muddat qoldi!

Ushbu
havola orqali ro‘yxatdan o‘ting va tanlov ishtirokchisiga aylaning!

Instagram | Facebook | Telegram | YouTube
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
Карим Бензема Европа чемпионати олдидан жарохат олди. Франция - Болгария ўртоқлик учрашувининг 41-дақиқасида Бензема алмаштирилди. Майдон ташқарисида унга ёрдам кўрсатилди. Ҳозирча жароҳат қанчалик жиддий эканлиги номаълум. Европа чемпионатига таъсир қилиш-қилмаслиги ҳақида ҳам гапиришга эрта. Чунки ҳали тиббий текширув ўтказилади. Аммо футболчилар сезади. Бензема кўз ёш тўкди. Эслатиб ўтаман, Карим 6 йиллик танаффусдан сўнг терма жамоага қайтган эди.

t.me/Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
источник
2021 June 09
Даврон Файзиев | Расмий канал
Туркманистон терма жамоасига қойил. “Н” гуруҳида Ливан терма жамоаси ғалаба қозонганда тўғридан-тўғри кейинги босқич йўлланмасини нақд қиларди. Охирги турда эса Корея билан мотивациясиз тушиб, Кореянинг иккинчи ўринлар орасида очколарини ошириб олишга имкон бериши мумкин эди. Бироқ Туркманистон бунга йўл қўймай, дараматик учрашувда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳа, ҳозирча иккинчи ўринлар орасида Ливан Ўзбекистондан тепароқда, бироқ бизда ўтиб кетиш имкони яхши. Бундан ташқари бизнинг мақсадимиз иккала ўйинни ютиб, биринчи ўринни олиш. Аммо бутун вазиятни кузатиб, билиб бориш ҳам зарар қилмайди. Ўйинлар сони камроқ жамоалар ҳам очко йиғиш эҳтимоли бор.
Шунингдек, иккинчи ўриндаги жамоалар орасида голлар сони ҳам роль ўйнашини эътироф этиш керак.

t.me/Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
Майк Тайсон кўзда ёш билан Муҳаммад Алини эслади. Унинг юксак жиҳати ҳақида гапирди.

Қандай масалада улар ўртасида фарқ бор эканлигини билишимиз мумкин.

🎤 Ўзбек тилида

t.me/Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
#Тавсия  Спорт мухлислари учун янгича форматда instadium.uz сайти иш бошлабди. Сайтда нафақат футболга оид янгиликлар, балки чемпионатлар статистикалари, тақвим, клублар ва футболчилар ҳақидаги маълумотлар ҳам бор экан. Қизиқарли фактлар эса одамни зериктириб қўймайди. Бундан ташқари, сайт орқали  ўйинлар натижаси жонли ёзиб борилади.

👉Веб-сайт: 🌐Instadium.uz | Футбол янгиликлари

✅Телеграм: 🌐Instadium.uz | Расмий канал
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
Бензема Европа чемпионатига боради.

Кеча Франция терма жамоаси сафида жароҳат олган Карим Бензема ҳақида ёзгандим. Текширувлар натижасида жароҳат у қадар оғир эмаслиги аниқланди. Бир неча кун давомида ҳужумчи машғулотларда қатнашмайди.

t.me/Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
Европа чемпионати соврин жамғармаси

Евро-2020 умумий соврин жамғармаси 371 миллион еврони ташкил этади. Барча иштирокчи терма жамоалар автоматик тарзда 9 миллиондан қўлга киритишади. Қанча узоққа борса бу маблағ кўпайиб бораверади.

Чемпион терма жамоа қўшимча 10 миллион евро қўлга киритади. Финалчи эса 7 мл. Ярим финалчилар 5 мл, чорак финал 3,5 мл, 1/8 иштирокчилари 2 мл еврога эга бўлишади. Ҳар бир ғалабага 1,5 мл, дурангга эса 750 минг евро ажратилади. Шу тариқа ғолиб терма жамоа умумий соврини 30 миллиондан ошиши мумкин.

Маълумот ўрнида, аввалги Евро-2016 турнирида соврин жамғармаси 300 миллионни ташкил этган эди.

t.me/Davron_Fayziev
источник
2021 June 10
Даврон Файзиев | Расмий канал
Расман. Суперлигада қатнашмоқчи бўлган Англия клубларига жазо тайинланди.

АПЛ раҳбарияти қарорига кўра ушбу клублар умумий 22 миллион фунт миқдорида жарима тўлашади. Бу маблағ мухлислик ҳаракати, оммавий футбол ва жамоатчилик лойиҳаларига йўналтирилади. Шунингдек, кейинчалик бу ҳолат такрорланса ушбу 6 клуб янада жиддий жазога тортилишига розилик билдирилди. У ҳолда ҳар бири 25 миллион фунт тўлайди ҳамда жамоалардан 30 очко олиб ташланади.

Эслатиб ўтаман Суперлигада МЮ, Ливерпуль, Челси, Ман Сити, Арсенал ва Тоттенхэм қатнашмоқчи эди.

t.me/Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев | Расмий канал
⚡️ ТОШКЕНТ-МОСКВА ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА АСОС ТАЛАБ ҚИЛМАЙДИГАН ҚЎШИМЧА ПАРВОЗЛАР ⚡️

10 июндан Тошкент - Москва йўналиши бўйича яна иккита мунтазам парвоз қўшилди.

Батафсил маълумот: @Aviasales_uz
источник