Нега диплом дастурчи бўлишда катта рол ўйнамайди?
Бизда Совет давридан қолиб кетган ва чириб кетган амал бор: «Дипломинг бўмаса ҳеч киммассан». Aммо дастурчи бўлиш учун дипломнинг аҳамияти ҳозирги кунда умуман рол ўйнамай қўйди, десак муболаға бўлмайди. Aммо бу дегани, бўлди, ўқишга кирмайман дегани эмас. Компанияларда иш суҳбатларида диплом бу плюс. Бу пост ўқишга кира олмаганлар учун.
Институтлардаги дастурлаш бўйича дарслар замон талабига умуман жавоб бермайди. Дастурлаш тиллари ҳам актуал эмас. У ерда асосан C++ дан дарс беришади. Замон эса Java, Python, PHP ва JavaScript каби тилларни талаб қилади ва бу тилларда вакансия жуда кўп. 4 йил институтда ўқиган ва 4 йил уйида ёки курсга бориб ўрганган болани солиштиринг: ким кучлироқ?
Институтларда кўпроқ математикага урғу беришади. Математик жиҳатдан ўқитишади. Бу алгоритмлар тузишда ва фикрлашда ёрдам беради. «Мен математикани яхши билмайман, мендан дастурчи чиқадими?» деб менга кўп киши ёзади. Билл Гейтс айтганидек, «Қўшиш ва айиришни билган одамдан дастурчи чиқади».
Ўқишга кира олмадингми? Компютер ол ва курс сотиб ол. Aгар шароитинг яхши бўлса, ИТ курсларга бор. Тайёрланябсанми? «Институтга кира олмасам, мендан дастурчи чиқмайди» деб ултиматум қўйма, чунки ўқишга кира олмасанг, кучли стрессга тушиб қоласан.
Хулоса: 21-асрда диплом ва дастурлаш ўртасида боғлаб турувчи ҳеч нарса қолмаябди. Aгар қўшнинг Марям холанг устингдан кулса, ўқи, излан ва ярат! Шунда 4 йил ўқиб, заводда чириб юрган ўғлини ёнидан Малубада ўтиб кетсанг ажабмас :)
Дастурчи учун институт — бу танишлар орттириш ва дунёқарашни кенгайтириш маскани.
#univer
#progerlive