Бизда кучланиш 220В, нега айрим давлатларда 110В (120В, 127В),
Энг биринчи навбатда кучланиш ва ток нима деган саволларга жавоб берсак.
Бирлик мусбат зарядни кўчиришда майдон бажарган ишга кучланиш деб аталади, U=A/q, ўлчов бирлиги Волть (В, V) содда қилиб тушинтирилса потенциаллар фарқи.
Яна ҳам содда бўлиши учун: агар сув идишига сув тўлдирилса ва пастки очиқ қисмига труба уласак труба тирқишидан босимлари фарқини хисобиг сув оқа бошлайди. Фараз қилайлик шу идишдаги сув бу электр зарядлари, босим бу кучланиш U, сувнинг оқиб чиқиш тезлиги эса бу электр токи I, шу сувни оқишига халақит берувчи яъни трубани ўлчами ва материали қаршилик R бўлади.
Энди мавзуга қайтсак, Электрлаштириш жараёнида энг аввало ёритиш жихозларидан бошланган биринчи кенг оммалашган ёритиш чироғи Томас Эдисон тамонидан кўмир симли чўғланма лампа бўлган ва унинг иш кучланиши 100В бўлган. Эдисон тамонидан биринчи электростанция кучланиши 110В қилиб белгиланган бунга сабаб эса 10% тармоқдаги исрофларни кўрсатган. У вақтда рангли металлар тежалиши эмас электрлаштириш биринчи навбатда турган.
Электрлаштириш жараёни европага келганида берлинда метал симли чўғланма лампалар учун 110В етарли бўлмаслиги назарда тутилиб кучланишни 2 бараварга кўтаришган. Натижада эса чўғланма лампа яхши ёритга, тармоқдаги исрофлар эса 4 баробарга қисқарган. Бундан юқорига кўтариш Одам хаётига хавфли бўлганлиги учун ишчи кучланиш 220В 50Гц қилиб танланган.
Мисол учун АҚШ давлатида электр станциялардан TN-С-S система орқали электр тарқатилади. Пасайтирувчи транчформаторлар 120/240В, иккиламчи трансформатор чулғами ва ерлатилган нейтрал 120В ва фазалар аро 240В 60Гц холатида тарқатилади.
Бизда нега 220В 50Гц деган саволга ўтсак. Ўзбекистон худуди электрлаштириш вақтида Собиқ СССР таркибида бўлиб улар электрлаштириш лойиҳаси бўйича "127В"дан, 1960-х йилларда "220В"га электрлаштирилган. Россия ҳудуди эса электрлаштириш жараёнида Германиялик олимлар лойиҳалари бўйича амалга оширилганлиги учун 220В 50Гц. Аммо шуни унитмаслик керакки Германия олимлари электрлаштириш лойиҳаларини қилмасдан аввал ҳам Россия худуди айрим қисмлари 110-127В бўлган. Форумларда ёзилишича Москванинг айрим квартираларида 1975йилгача 127В кучланишли тармоқдан фойдаланишган.
Айрим давлатлар кучланишни 230В гача кўтариб тармоқдаги исрофларни камайтиршган.
Кўпчилик ўқувчиларда савол пайдо бўлади.
1. Нега АҚШ дек давлат 220В системага ўтмаган?
АҚШ да 220В кучланиш ҳам мавжуд бўлиб улар 220В кучланиш орқали катта қувватли ускуналарни ишлатишда фойдланишади. Уйдаги жихозлар ўта энерготежамкор бўлганлиги учун 110-127В кучланишда исрофлари кам бўлади.
АҚШ шу система орқали ўзларидаги битавой техникалр ишлаб чиқарувчиларни ҳам химоя қилади. Экспорт қилинадиган битавой техникаларни 220В 50Гц системадан 110В 60Гц системага ўтказиш ортиқча сарф ва исроф, агар 110В га мўлжалланган ускунани 220В лик системада ишлатмоқчи бўлсангиз арзимаган пулга битта трансформатор сотиб олиб хал қилишингиз мумкин.
Улар тармоқлардаги исрофларни камайтириш учун истемолчиларни олдигача юқори кучланишларда тармоқ тортиб боришади ва истеъмолчи ўзига пасайтирувчи трансформатор ўрнатилади. Шунинг учун ҳам АҚШ электр тармоқларида исрофлар – 5-6% ни ташкил қилади (Бизда бу кўрсаткич анча катта).
2. 110-127В кучланиш 220В кучланишга нисбатан одам хаётига хавфсизми?
Авсуски Одам хаёти учун намлик юқори бўлган жойларда 12В, қуруқ ва очиқ жойларда 36В хавфли хисобланади. Демак 110-127В Ҳам одам хаёти учун хавфли. Одам хаёти учун хавфли бўлмаслиги учун тўғри ва сифатли электр монтаж қилиш керак. Бунинг учун эса уқувли ва тажрибали электрик-энергетик керак (+998977031706).
3. 220В дан 110-127В га ўтиш биз учун қийинми?
Системани алмаштириш ўта қийин ва қиммат. Агар иложи бўлса 0.4кВ лик системамиздан биз ҳам фақат истеъмолчилар яқинига пасайтирувчи трансформаторлар орқали 0.4кВ системага ўтсак исрофлар камаяди.
220В кучланишли система бу рангли металларни тежалиши ва исрофларни камайиши демакдир. Агар тартиб қоида ва турли ҳил имкониятларга эга хашаматли уйлар учун электр узатиш симларини ўзига минглаб АҚШ доллари сарфланади