#reportaj
✅“Techno cable group” корхонаси янги истиқболда
✅Тошкент вилоятининг Зангиота туманида жойлашган “Techno cable group” корхонасида карантин шароити бўлишига қарамасдан иш қизғин давом этмоқда. Ишлаб чиқариш жараёни бир зум бўлсада тўхтаб қолгани йўқ.
✅Қўшма корхонада 2019 йилда жами 17,6 млрд. сўмлик маблағлар эвазига “Янги турдаги кабел-сим маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қувватларини ошириш ҳамда кабел ишлаб чиқаришни кенгайтириш” лойиҳаси амалга оширилган эди.
✅Ўтган давр мобайнида мазкур лойиҳа доирасида янги замонавий технологик ускуналар келтирилиб, йиллик ишлаб чиқариш қувватлари 3 000 кмга оширилди, қўшимча 50 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди ва унинг эвазига корхонада фаолият кўрсатаётган ходимлар сони 200 нафардан ортди.
👆👆👆
Тўлиқ маълумотни ушбу репортаж орқали билиб олинг.