Mani fikrimcha 300 kwt nagruskezga 400 kva li transni kuchi yetmidi. Ulugbek ustoz kirsalar bir chuntirib berarlar.
Ассалому алайкум Ботирхужа..
Агар гап ТЭНлар хакида кетаётган булса, ТЭНлар бу чисто актив нагрузка хисобланади, ёки бошкача айтсак ТЭНларни косинус фиси 1 га тенг булади..
400кВА лик транс дегани бу, агар уша трансга уланган нагрузкани хаммаси актив нагрузка булса, косинус фи = 1 булса, унда 400кВт нагрузкани кувват билан таъминлаб тура олади дегани..
Лекин., нагрузкани хаммаси, 100 % хаммаси факат актив нагрузка булиши жуда маловероятно.., нагрузкалар ичида албатта индуктив нагрузкалар булади, сигимий (ёмкостной) нагрузкалар булади, шуни бошкача айтсак, баъзи нагрузкаларда косинус фи =1 булса, баъзи нагрузкалар косинус фини нолга томон тортади, баъзилари 1 га томон тортади, хаммаси жамланиб, бир бири билан ейишиб, ейишиб, охири уртача бир косинус фига келади тизим, шу уртача косинус фини 0.8 га тенг деб олинади купинча.. (лекин суммарный косинус фи баъзида 0.9 булиши хам мумкин, 0.95 булиши хам мумкин, 0.7 булиши хам мумкин.., бу трансга улаган жами нагрузкаларни характерига боглик, индуктиви купми, ёмкостнойи купми, активи купми..)
Демак.., агар энди уртача косинус фи = 0.8 деб олсак унда 400 кВА лик транс энди 400 * 0.8 = 320 кВтни кутара оладиган булади..
Лекин одатда, уртача косинус филар билан 400 кВАлик транс, 300 кВтни бемалол кутаради Ботирхужа..