📲
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар билан яқин масофада бўлганларни огоҳлантирувчи Self-Safety мобил дастури яратилди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги АКТ вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда коронавирус инфекцияси билан тўқнаш келган фуқароларни ижтимоий масофа сақлаш бўйича огоҳлантирувчи мобил илова ишлаб чиқди.
❗️Илова мобил телефоннинг
GPS ва
Bluetooth модуллари ёрдамида фойдаланувчилардан бирида касаллик аниқланса,
1 дақиқа ичида барча фойдаланувчиларнинг
5 метр радиусда кесишган нуқталарини солиштиради. Кесишув нуқталари аниқлангач, мазкур жойларда 5 метрли радиусда
бўлган
барча фойдаланувчиларга PUSH-хабарнома кўринишида
касал билан алоқада бўлганлик эҳтимоли тўғрисида ва кейинги хатти-ҳаракатлар бўйича тавсиялар беради.
✅ Мобил илова
Android ва
iOS платформаларида мавжуд бўлиб,
www.coronavirus.uzwww.coronavirus.uz веб-сайтидаги ҳаволалар орқали
юклаб олиш мумкин. Рўйхатдан ўтишда илова GPS ва Bluetooth модулларини ёқиб қўйиш лозим.