😷 Ўзбекистондаги #эпидемиологик_вазият'га оид сўнгги янгиликлар
#эпидемиологик_вазият'га оид сўнгги янгиликлар
🔹11 апрель куни Ўзбекистонда коронавирусдан
тўртинчи ўлим ҳолати қайд этилди.
Сўнгги 12 кун давомида сунъий нафас олиш аппаратида бўлган ёзёвонлик
59 ёшли аёл ўткир нафас ва ўпка-юрак етишмовчилиги натижасида
вафот этди.
🔹
Тўрт қурбоннинг уч нафари —
60 ёшга бормаган беморлар. Бундан олдин наманганлик 72 ёшли аёл ҳамда Тошкентда 39 ва 40 ёшли эркаклар вирусдан вафот этишганди.
🔹Жами ҳолатлар 767тани
ташкил этмоқда. Шундан
185таси сўнгги 48 соат ичида аниқланди.
🔹Карантинга жойлаштирилганларнинг
телефонлари улар кимлар билан
мулоқотда бўлганини аниқлаш
учун ўрганилади.
🔹Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов инқироз даврида йирик
компаниялардан кўра аҳолига пул тарқатиш самарали
деб ҳисобламоқда. Унинг фикрича, пандемия савдога тўсиқлар йўқолиши учун
туртки бўлиши керак.
🔹Ўзбекистон
Беларусь халқига дўстона
кўмак кўрсатди. Бунга қадар Хитой, Эрон, Қирғизистон, Тожикистон ва Афғонистонга ҳам инсонпарварлик ёрдами юборилганди.
@koronavirusinfouz#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники