“Салом, Сардоба, биз биргамиз!” хайрия тадбирига қўшилинг!
Сардоба сув омборида юз берган офат натижасида жабр кўрганларга кўмаклашиш мақсадида “Салом, Сардоба, биз биргамиз!” хайрия акциясига старт берилди.
Адлия вазирлиги ташаббуси билан бошланган акция “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати томонидан қўллаб-қувватланди.
Акция доирасида “Юксалиш” УМҲнинг махсус ҳисоб рақами очилиб, йиғилган маблағлардан уст-кийимлар, озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа зарур буюмлар сотиб олинади.
Шунингдек, ҳар қандай кўринишдаги инсонпарварлик ёрдамлари ҳам қабул қилиниб, офатдан жабр кўрганларга етказилади.
Акция доирасида мутахассисларни жалб қилган ҳолда бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериш ва давлат хизматларини жойига чиққан ҳолда кўрсатиш режалаштирилган.
Ҳозирда бир қатор ташкилотлар, хусусан,
Конрад Аденауэр фонди, Шодиев халқаро фонди, Эзгу мақсад жамоат фонди, OU7 фонди, Ўзбекистон – Туркия ишбилармонлари уюшмаси, Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти, спорт федерациялари ва бошқа ташкилотлар ҳамда фаол фуқаролар ташаббус кўрсатиб, акцияга қўшилганликлари қувонарлидир.
Кутилмаган офатдан жон сақлаш учун уйларини ташлаб чиққан ватандошларимиз учун тезкорлик билан кўрсатиладиган ҳар қандай ёрдам катта аҳамиятга эга.
Биз офатдан жабр кўрганларга ёрдам бериш учун саховатпеша юртдошларимиз томонидан илгари сурилаётган ташаббусларни қўллаб-қувватлаймиз.
Шу сабабли, ўз ҳиссасини қўшишни истаган барча “Салом, Сардоба, биз биргамиз!” акциясини қўллаб-қувватлашлари ва ушбу мураккаб даврда елкама-елка туриб, сирдарёликларга далда бўлиши мумкин.
🇺🇿
Биз биргамиз!Мурожаат учун “Тезкор штаб” телефон рақамлари: 91-572-11-00, 71-239-33-23, 97-157-80-65Мурожаат учун “Тезкор штаб” телефон рақамлари: 91-572-11-00, 71-239-33-23, 97-157-80-65@uzbyuksalish