⚡️ Транспорт вазирлиги матбуот котиби Наврўз Ашурматов иштирокида брифинг
Коронавирус пандемияси шароитида йўловчи ташиш билан шуғулланувчи фаолият учун қатъий талаблар белгиланган.
🚖 Такси автомобилида ҳайдовчи ўриндиғи орқа 3 ўриндиқдан шаффоф пластик материал, пленка билан ажратилган бўлиши, ҳайдовчи ва йўловчи ниқобда, йўловчиларни фақат орқа ўриндиқда, ўз лицензия олган ҳудудда ҳаракатланиши лозим.
🚞✈️ Республика махсус комиссияси рухсат этган маҳаллий йўналишларда авиа ва темир йўл қатновларида санитария ва эпидемиология қоидаларига сўзсиз риоя этилиши қатъий талаб этилади.
Республика махсус комиссияси томонидан 18 май кунидан:
✅ “яшил ҳудуд”ларда автомобилларни махсус стикерларсиз бошқаришга рухсат этилган.
⚠️ “сариқ ҳудуд”да соат 06:00 дан соат 22:00 гача вақт оралиғида махсус стикерларсиз бошқаришга рухсат этилган.
🛑 “қизил ҳудуд”да соат 07:00 дан соат 10:00 гача ва соат 17:00 дан соат 20:00 гача махсус стикерларсиз бошқаришга рухсат этилган.
©
UzReport.newshttps://t.me/studio_67