Size: a a a

НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ

2020 June 07

РН

Рохила Норматова... in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
⚡️ Халқаро пресс-клубнинг Фарғонада амалга оширилаётган иқтисодий, ижтимоий ўзгаришларга бағишланган сайёр сессияси

         Фарғона вилоятида аёлларга ёрдам бериш бўйича қилинган ишлар тўғрисида ҳисобот тингланди. “Темир дафтар”га ёзилган вазифалар бўйича иш олиб бориш жараёнида қамраб олинган аёллар вилоятда жами 25655 тани ташкил қилиши аниқланди. Буларни соҳа ва бўлимлар бўйича ажратилганида, энг катта муаммо бу иш жой билан таъминлаш масаласи. Бир ой ичида 2434 та аёллар иш билан таъминланди.
         Уйда ўтирган ногирон ёки боласи бор 1343 та аёлларга керакли жиҳозлар олиб берилиб, иш билан таъминлашга эришилди.


Каналга уланиш https://t.me/studio_67
источник

РН

Рохила Норматова... in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
⚡️ Халқаро пресс-клубнинг Фарғонада амалга оширилаётган иқтисодий, ижтимоий ўзгаришларга бағишланган сайёр сессияси

         Аҳадбек Ҳайдаров, Молия вазири ўринбосари: - Фарғона вилоятида янги иш ўринлари яратиш ва камбағалликни тугатишга давлат бюджетидан ва инвестиция ҳисобидан маблағ ажратиш режалаштирилган. Хусусан, ижтимоий ва бошқа инфраструктура объектларига давлат раҳбари топшириқларидан келиб чиқиб 1 трлн. 400 млрд. сўм маблағ ажратиляпти. Бу ўтган йилгига нисбатан қарийб 2 баравар кўп.
         Фарғона вилоятида йўлларни таъмирлаш, реконструкция қилишга 110 млрд, ичимлик суви билан таъминлашга 94 млрд. ажратилади. Деярли барча маблағлар ўтган йилгига нисбатан икки баравар оширилган.


Каналга уланиш https://t.me/studio_67
источник

РН

Рохила Норматова... in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
⚡️ Халқаро пресс-клубнинг Фарғонада амалга оширилаётган иқтисодий, ижтимоий ўзгаришларга бағишланган сайёр сессияси

        Давлатимиз раҳбари Сўхдаги воқеаларга тўхталиб ўтиб, бу масала қирғиз халқи билан дўстлигимизга, борди-келдимизга, режаларимизга таъсир қилмаслиги, вазмин, сабр-тоқатли, меҳр-оқибатли бўлишимиз зарурлиги ҳақида айтиб ўтдилар. Ҳар бир туман ва ҳудуднинг ўз муаммолари мавжуд, уларни бир кунда ҳал қилиш имконсиз. Фақат оғир-босиқлик, халқимизга хос донолик билан уларни ечишимиз мумкин, - Шерзод Қудратхўжаев.

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
источник

РН

Рохила Норматова... in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
⚡️ Халқаро пресс-клубнинг Фарғонада амалга оширилаётган иқтисодий, ижтимоий ўзгаришларга бағишланган сайёр сессияси

         Фарғона вилоятида 3318 та кўп қаватли турар-жойлар бор. Уларда 105251 та хонадон бўлиб, бугун энг катта муаммоларимиздан бири коммунал хизмат ҳисобланади. Бугунги кунда Фарғона шаҳри бўйича 1184 рақами иш фаолиятини бошлаган. Фуқароларда коммунал хизмат бўйича шикоят, фикрлари бўлса шу рақам орқали мурожаат қилишлари мумкин, -Музаффар Солиев, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири


Каналга уланиш https://t.me/studio_67
источник

РН

Рохила Норматова... in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
⚡️ Халқаро пресс-клубнинг Фарғонада амалга оширилаётган иқтисодий, ижтимоий ўзгаришларга бағишланган сайёр сессияси

         Шавкат Ҳамраев, Сув хўжалиги вазири: - Фарғона вилоятида 360 минг гектар суғориладиган ер майдони бор. Бу ерларни суғориш даврида 3 млрд 700 млн.куб сув керак бўлади. Лекин ҳозирда суғориш учун 450 млн. куб сув дефицити бор. Буни олдини олиш учун сув тежовчи технологияларни қўллаш, сувни йуқотилишини камайтиришимиз керак.
         Бу санаб ўтилган муаммоларни бартараф этиш учун Президентимиз томонидан 50 млн. доллар ажратилган. Бу ажратилган пуллар сув тежовчи технологиялардан қишлоқ хўжалиги соҳасида кенг тарғиб қилишда фойдаланилмоқда


Каналга уланиш https://t.me/studio_67
источник

РН

Рохила Норматова... in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
⚡️ Халқаро пресс-клубнинг Фарғонада амалга оширилаётган иқтисодий, ижтимоий ўзгаришларга бағишланган сайёр сессияси

         “27 сотих ер майдонида жойлашган корхонамизда 69 киши ишлайди, 1 йилда 27 млрд. сўмлик тайёр маҳсулот чиқади. Шунинг иқтисодий зоналарни темир йўллар бўйида қуриш учун жой ажратиш керак. Шунингдек табдиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган кишиларга керакли ер майдонлари билан таъминлаш керак, чунки кичкина ер майдонидан ҳам давлат катта миқдорда фойда олади шунингдек ишсизларни иш билан таъминлаш муаммосини ҳал қилган бўлади” – фарғоналик тадбиркор.


Каналга уланиш https://t.me/studio_67
источник

РН

Рохила Норматова... in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
⚡️ Халқаро пресс-клубнинг Фарғонада амалга оширилаётган иқтисодий, ижтимоий ўзгаришларга бағишланган сайёр сессияси

         “Туман ҳокими томонидан тадбиркорга иссиқхона қуриш учун қўшимча ер ҳамда кредит олиб берилди.
         Ҳозирда 12 гектар иссиқхона қуряпмиз шундан 7 гектари битди. Бунга қўшимча қилиб менга яна 40 гектар ер беришди. Хозирда 160 нафар инсон иш билан таъминланган
” – фарғоналик тадбиркор.


Каналга уланиш https://t.me/studio_67
источник

РН

Рохила Норматова... in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
⚡️ Халқаро пресс-клубнинг Фарғонада амалга оширилаётган иқтисодий, ижтимоий ўзгаришларга бағишланган сайёр сессияси

         “Пандемия шароитида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш дастури ёрдамида меҳмонхона орт қисмига юртимиз ва чет эл ташриф буюрувчиларига қулайлик яратиш мақсадида спа-центр ва спорт комплекси барпо этдик. Хорижликлар учун миллий таомларни тайёрлаб намойиш этиладиган комплекс ҳам кўтарилди”, – Алишер Матҳоликов, Grand Fergana меҳмонхонаси таъсисчиси.


Каналга уланиш https://t.me/studio_67
источник

РН

Рохила Норматова... in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
⚡️ Халқаро пресс-клубнинг Фарғонада амалга оширилаётган иқтисодий, ижтимоий ўзгаришларга бағишланган сайёр сессияси

         “2018 йил 2млн. долларлик мева экспорт қилдик ва соҳани ўрганиб чиқиб Россияда фирма очиб электрон савдода иштирок этишни йўлга йўйиб, 12 млн. долларлик экспортни амалга оширдик. Фарғона ва Қувасой туташ жойларида иссиқхона қуриш лойиҳаларимиз мавжуд. Бундан ташқари гилос плантациясини яратиш режаларимиз бор. Мева экспортида замонавий технологиялардан фойдаланишни йўлга йўйиш режаларимиз мавжуд” –Фаҳриддин Илёсов, тадбиркор.


Каналга уланиш https://t.me/studio_67
источник

РН

Рохила Норматова... in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
⚡️ Халқаро пресс-клубнинг Фарғонада амалга оширилаётган иқтисодий, ижтимоий ўзгаришларга бағишланган сайёр сессияси

         “Мобил иловаси ёрдамида автомобилларни масофадан туриб бошқариш тизимини яратганмиз. Биз яратган илованинг чет эл аналогларидан устун тарафи бу унинг 2 баробар арзонлигидир.
         Шу билан бир қаторда бизнинг жамоа автомобилларга сигнализация тизимининг маҳаллий кўринишини ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчимиз. Агарда биз бу лойиҳамизни амалга оширадиган бўлсак 10 млн. долларлик импорт маҳсулотларини ўзимизни маҳсулотлар билан таъминлаб бера олардик
”, - “Карвон” стартаплар жамоаси аъзоси.


Каналга уланиш https://t.me/studio_67
источник

РН

Рохила Норматова... in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
⚡️ Халқаро пресс-клубнинг Фарғонада амалга оширилаётган иқтисодий, ижтимоий ўзгаришларга бағишланган сайёр сессияси

        Насриддин Нажимов, Боғдорчилик ва иссиқхонани ривожлантириш агентлиги директори: - Биз Форғона вилоятида боғдорчиликни ривожлантиришнинг янгича тизими тақдимотини ўтказдик. Маълумки, Фарғона вилояти иқлим шароити жиҳатидан боғдорчилик учун қулай ҳамда Республикада боғ майдонлари катта бўлган вилоятлардан бири ҳисобланади. Афсуски бу боғлар эски боғлар бўлиб ҳозирги замонавий интенсив боғлар билан ҳосил миқдори ва сифати жиҳатидан беллаша олмайди. Мақсадимиз янги тизим асосида замонавий боғларни ўзимиз яратиб фермер хўжаликларига ва аҳолига тақдим этиш.


Каналга уланиш https://t.me/studio_67
источник

РН

Рохила Норматова... in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
⚡️ Халқаро пресс-клубнинг Фарғонада амалга оширилаётган иқтисодий, ижтимоий ўзгаришларга бағишланган сайёр сессияси

         “Президентимиз топшириқлари билан Фарғонада илк бор 11,3 млн. доллар лойиҳа асосида чиқиндини еғиш ва қайта ишлаш кластерларини ташкил этиш учун 12 ташаббускорни топиб кичик саноат усулида кластерларни давлат ҳусусий шерикчилик асосида ташкил қиламиз. Бугунги кунда Фарғона вилоятида 55% маҳаллалар қамраб олинган бўлса,  лойиҳаларни амалга ошириш натижасида йил охирига келиб  100% маҳалла чиқиндини олиб чиқиб кетиш хизмати билан қамраб олинади. Қайта ишлаш 11% дан 48 %га кўпаяди ва 1500 та янги ишчи ўринлари яратилади”, - Шавкатжон Абдураззоқов,  Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси


Каналга уланиш https://t.me/studio_67
источник

РН

Рохила Норматова... in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
⚡️ Халқаро пресс-клубнинг Фарғонада амалга оширилаётган иқтисодий, ижтимоий ўзгаришларга бағишланган сайёр сессияси

         “Фарғонада мана шу йил оҳиригача 1,5 трлн. сўмлик қийматдаги 66 та лойиҳани амалга оширамиз ва натижада камида 3000 та янги иш жойи яратилади ҳамда 17 турдаги янги қурилиш маҳсулоти турлари қўшилади. Бу ўз навбатида ялпи худудий маҳсулотга қўшимча қиймат, бюджетга қўшимча манба ҳамда экспорт ва импортни қисқартиришга имкон яратади”, - фарғоналик тадбиркор.


Каналга уланиш https://t.me/studio_67
источник

РН

Рохила Норматова... in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
⚡️ Халқаро пресс-клубнинг Фарғонада амалга оширилаётган иқтисодий, ижтимоий ўзгаришларга бағишланган сайёр сессияси

         Сардоба сув омборидаги ҳалокат тажрибасидан келиб чиқиб, эндиликда Ўзбекистондаги сув омборларида қандайдир технологик муаммо юзага келса олдиндан хабар бериш тизими яратиладими

         “Ўзбекистондаги ҳар бир сув омбори тошқинни аввалдан аниқловчи қурилмалар билан жиҳозланиши режалаштирилган.
        Омондара сув омбори қурилиш тан нархи жуда ҳам қиммат бўлганлиги учун бу лойиҳаниг экспертизаси озгина кеч қолаяпти, лекин бу сув омборининг қурилиши кейинги йилларда давом эттирилади
”, - Шавкат Ҳамраев, Сув хўжалиги вазири.


Каналга уланиш https://t.me/studio_67
источник

Q

Qorovul in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
UZTELECOM-dan qulay va arzon Internet-to'plamlarga ulaning!

O’zingizga mos bo'lgan megabayt hajmini eng hamyonbop narxlarda tanlang.

EXPO SERVIS FERGHANA MChJdan Internet to'plamlarini faollashtirish kodlari.
источник
2020 June 08

Z

Z.Online in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Ассалому алекум. Ходим бн бир томонлама мехнат шартномасини бекор килиш кандай холларда профсоюзда мухокама килинади
источник

BC

BSM CONSULTING AND L... in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Ассалому алайкум!
ООО "BSM CONSULTING AND LOGISTICS" компанияси Сизга Хитойдан юк ташиш хизматларини таклиф қилади. Ўзбекистон ҳудудига юкингизни қисқа муддат ичида бешикаст етказиб бериш, ва давлат божхона хужжатларини расмийлаштириш ишларида кўмаклашади.

Хитойнинг:
📍Lianyungang, Guangzhou, Yiwu  шахарларида Сборный( йигма) контейнерларга юкларни кабул кламиз.

Тўлиқ малумот учун:
+998998985594
источник

РН

Рохила Норматова... in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
⚡️ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг

1-Савол. Иш жойида, иш фаолиятида тиббий ниқоб тақишга қандай талаблар қўйилган? Иш берувчи ниқобсиз ишлаётган ходимни ишдан бўшатишга ҳақлими (рус тилида)?
© UzReport.news


Каналга уланиш https://t.me/studio_67
источник

РН

Рохила Норматова... in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
⚡️ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг

2-Савол. Санаторияга йўлланма олганмиз. Вилоятлар ўртасидаги постдан ўтаётганда йўлланмани кўрсатиб санаториягача етиб борсак бўладими?
© UzReport.news


Каналга уланиш https://t.me/studio_67
источник

РН

Рохила Норматова... in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
⚡️ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг

3-Савол. Жамоат жойларида ҳароратни ўлчаш бўйича саволим бориди. Ҳозир кунлар иссиқ бўлгани учун одам ҳаракатланганида иссиғи кўтарилиши табиий. Пирометрларни ҳароратни кўрсатиши қанчалик аниқликка эга (рус тилида)?
© UzReport.news


Каналга уланиш https://t.me/studio_67
источник