⚡️ Тошкент давлат шарқшунослик университети ректори Гулчеҳра Рихсиева иштирокида брифинг
Президентнинг
16.04.2020 йилдаги “Шарқшунослик соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва илмий салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4680-сон Қарори ижроси юзасидан Йўл харитаси ишлаб чиқилди.
Тошкент Давлат Шарқшунослик Университети янги устави ва ташкили тузилмаси ишлаб чиқилиб Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланди.
Университетда янги
7 та факультет очилди.
🎓 2020 йил май-июнь ойларида
8 нафар фан докторлигига номзодларнинг диссертация ҳимояси онлайн равишда ўтказилди.
2020/21 ўқув йилидан бошлаб:
📌бакалавриатда янги 4 та йўналиш очилади;
📌10 та бакалавриат ва 14 та магистратура йўналишида ўқишга қабул бўлади;
📌университетда кредит модул тизими жорий этилади;
📌46 номдаги медиа маҳсулотлар ва ўқув адабиёт ишлаб чиқарилади;
📌ижодий имтиҳонлар ўрнига шарқ тилларидан тест жараёнлари жорий этилади;
©
UzReport.newsКаналга уланиш
https://t.me/studio_67