Дӯстим, карантинда ӯтириб ҳар кун,
Яна ҳавотирда қолдингми, бугун?
Вирус балосини ӯйлаб, туну-кун,
Ӯйу-хаёллардан толдингми, бугун?
Ота-онанг кекса, ёшлари катта,
Болалар ҳали ёш, мурғак албатта!
Опа-сингил бир ён, бор ака-ука,
Барин бир ӯйлайсан, боқибон кӯкка.
Ӯйланма, куюнма, қаддингни букма,
Ӯткинчи ташвишга кӯз ёшлар тӯкма.
Аллоҳга таваккал, Аллоҳдан сӯра.
Меҳрибон ва ғамхур, У биздан кӯра.
Ҳали кӯп байраму-тӯйлар қиламиз,
Шодлигу-қувончда ӯйнаб куламиз!
Боғча-ю мактаблар тӯлади, ҳали,
Болалар завқидан сармаст бӯламиз!
Меҳмонга борармиз, меҳмон кутармиз,
Кӯчани тӯлдириб, ҳар кун ӯтармиз!
Ҳозирча шошилмай сабр қиламиз,
Сабр - хайрлидир, яхши биламиз!
Кӯнгилни чӯктирма, руҳингни тек тут,
Ташвишни унутгин, яхшиликлар кут.
Бу ташвиш, бу синов ӯтади албат,
ИншаАллоҳ, балолар бӯлажак унут!
✊Барчангизга саломатлик тилаб,
🌿 Набижон Остонаев
Навоий тиббиёт техникуми КУ раиси.