Ш.Мирзиёев раислигида ҳудудларда саноатни ривожлантириш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказилди
✅ Саноат корхоналарининг узлуксиз ишлаши учун шароитлар яратиб берилиши натижасида йилнинг биринчи ярмида тўқимачилик, чарм-пойабзал, металлургия, электр энергияси тармоқларида ўсишга эришилган.
❗️ Лекин, умумий ҳисобда олганда, биринчи ярим йилликда саноат маҳсулоти ҳажми 167 триллион сўмни ташкил этиб, ўтган йилгига нисбатан 1,9 фоизга камайган.
🔹 Таҳлилларга кўра, қолган олти ойда 229 триллион сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқариб, йил якунигача бу борадаги кўрсаткични 3,5 фоизга ошириш учун барча имкониятлар бор.
⚡️ Бунинг учун ҳозирги мураккаб ва фавқулодда ҳолатдан келиб чиқиб, саноат сиёсати, иш услуби ва ёндашувларни ўзгартириш, рақобатбардош товарлар занжирини ташкил этиш зарур.
✅ Энг аввало, ҳудудлар ва тармоқлар яқин ҳамкорликда ишлаши муҳимлиги таъкидланди. Тармоқ ва ҳудудларнинг ўзаро ҳамкорлигига масъул ишчи гуруҳ тузилади.