Т

Бугун 5 октябрь куни вилоятимиздаги айрим электр узатиш тармоқларида ва нимстанцияларда жорий таъмирлаш ва реконструкция ишлари олиб борилади. Шу сабабдан Навоий шаҳрининг “Гулистон” ва “Ўзбекистон” маҳаллаларида соат 9:00 дан 18:00 гача, Қизилтепа туманининг “Хомработ”, “Тавоис”, “Ғоийбон”, “Ванғози”, “Башир” ва “Тожикон” маҳаллаларида соат 9:00 дан 17:00 гача ҳодимлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида иш бажарилаётган ҳудудларда электр энергияси таъминотида вақтинча узилиш бўлиши мумкин.
Электр таъминоти бўйича саволлар, мурожаатлар ва шикоятларингиз бўлса 1154 қисқа рақамига ёки (71) 202-50-55(71) 202-50-55 қўнғироқ қилишингизни сўраймиз. Электр энергияси таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
"Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ матбуот хизмати.
@navoienergo