Бу янги Ўзбекистон, учинчи Ренессанс. Бу Чироқчидаги замонавий мактабда дарс жараёни.
Ўтган сафар Хатирчи ҳақида ёзганимда бу бинода дарс жараёни бўлмайди деб баёнот беришган эди.
Бу сафар нима дейишар экан?
Менимча, бу расмда тарих дарси ўтилмоқ эди, бунда ўқитувчи 16-аср охирида Шарқий Европа мактабларининг аҳволини кўргазмали қуроллар билан ўқитувчиларга кўрсатмоқчи бўлган.
Яна қандай баёнот вариантлари бўлиши мумкин? Изоҳларда вангуем.
Ҳа, айтиб қўяй, бу яна тўрт йил олдинги расм деб баҳона қилманглар, ўқувчилар маскада ўтирибди, тўрт йил олдин карантин деган нарса йўқ эди.
Ёки тўрт йил олдинмикан? Балки ўқувчилар чангдан ҳимояланиш учун маскада ўтиришгандир. 🤔
@tentakminds