Бугунги кунда туманимизда кичик бизнес субъектлари 342 тани ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 153,7 фоизни ташкил этади.
Фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларининг 60 таси саноат, 41 таси қурилиш, 93 таси қишлоқ хўжалиги, 111 таси савдо, 37 таси турли хизмат кўрсатиш йўналишидаги корхоналар хиссасига тўғри келади.
Тижорат банклари томонидан жорий йилда 104 та тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларга 5,5 млрд. сўм кредит маблағлари ажратилди.
Шундан, “Ҳар бир оила-тадбиркор” доирасида 98 нафар ва тадбиркорларга 5,2 млрд. сўм, “Ёшлар келажагимиз” дастури доирасида 2 нафар ёшларга 250 млн. сўм, “Ҳунармандчилик” жамғармаси ҳисобидамн 2 нафар ҳунармандга 40 млн. сўм, Хотин-қизларни ва оилани қуллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан 2 нафар фуқарога 17 млн. сўм имтиёзли кредитлар ажратилди.
Жорий йилда туманда 20 нафар фуқаро хунармандчиликга жалб этилди, 21 нафар фуқаро шогирдликга бириктирилди.
Шунингдек, 40 нафар ишсиз фуқароларни қайта касбга уқиш ишлари ташкил этилди.