Президент Ш.Мирзиёев:
2021 йилда давлат ва хусусий электр станциялари, ҳамда истеъмолчилар ўртасида электр энергияси улгуржи бозорини шакллантириш бошланади.
Шунингдек, табиий газ таъминотида монополияни бекор қилиб, бозор механизмларини жорий этамиз.
Бунда, ишлаб чиқарувчи ва импортёрларга биржа орқали т́абиий газни сотиш, улгуржи истеъмолчилар эса, газни сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. “Ўзтрансгаз” компанияси эса, фақат газни транспортировка қилади.
Суюлтирилган газ бозорида хусусий сектор иштирокини кенгайтириш мақсадида, унинг импортига ўрнатилган божлар бекор қилинади.
Пояснение:
Хозирги кунда электр энергия ва табий газ бозорларида, давлат ишлаб чиқарувчилари билан бирга хусусий ишлаб чиқарувчилар ҳам пайдо бўлиб, уларнинг сони ортиб бормоқда.
Хозирги кунда эса, электр энергия ва табий газ ишлаб чиқарувчилардан фақатгина Миллий электр тармоқлари – электр энергияси бўйича ҳамда “Ўзтрансгаз” – табий газ бўйича сотиб олиш ҳуқуқига эга.
Шу ўринда, тадбиркорларни бу бозорларга жалб улар томонидан бу маҳсулотларни импорт қилиш орқали ёки мамлакат ҳудудида ишлаб чиқариб эркин сотиши учун имкониятлар яратилиши керак.
Шундагина, тез орада энергия ресурслари танқислиги муаммосини бартараф этишимиз мумкин бўлади.
Бу жуда муҳим ташаббус ҳисобланади.