Size: a a a

Даврон Файзиев

2021 July 22
Даврон Файзиев
Олимпия ўйинлари бошланмоқда!

Жаҳон спорт оламининг ёрқин воқеаси ва ундаги ўзбек спортчилари иштирокини қаердан кузатиб бориш мумкин? Менга гаджет орқали, масалан телефонда кузатиш қулай. Бу борада Olamsport.com сайтидан фойдаланаман.

Сайт, телеграм ва YouTube'даги канал орқали спортчиларимизнинг кунлик иштироклари, тақвимлар, онлайн натижаларни бериб боради.

Ўзим каби сизга ҳам Олимпиада маълумотларини Olamsport.com сайтида кузатиб боришни тавсия қиламан.

Каналга уланиб олинг👉Olamsport
источник
2021 July 23
Даврон Файзиев
21-асрнинг энг яхши дарвозабонлари ким? Бу рейтинг қуруқ ўйинлар, яъни гол ўтказмаслик кўрсаткичи бўйича тузиб чиқилган.

t.me/Davron_Fayziev
источник
2021 July 24
Даврон Файзиев
Токио-2020. Бугунги натижаларимиз.

• Теннис. Денис Истомин. 1-босқичда ҳиндистонлик Нагалга мағлубият 4:6 7:6 4:6.

• Спорт гимнастикаси. Расулжон Абдураҳимов 79.064 балл билан 49-ўринни банд этди.

• Велоспорт. 234 км масофда Муроджон Ҳолмуродов 64 - ўринни эгаллади.

• Бокс. -91 кг вазнда Санжар Турсунов жазоирлик Бенчаблага 1:4 ҳисобида ютқазди.
Аёллар. Шаҳноза Юнусова польшалик Косцевкага мағлуб бўлди.

• Қиличбозлик. Шерзод Мамутов биринчи босқичда омадсизликка учради, 11:15.
Аёллар. Малика Ҳакимова ҳам биринчи беллашувда ютқазди, 10:15.

• Академик эшкак эшиш. Собиржон Сафаралиев - Шахбоз Холмурзаев жуфтлиги тўртинчи ўринни эгаллаб ўтиш турнирига йўл олди.

• Дзюдо. 60 кг. Шарофиддин Лутфуллаев иккинчи босқичда украиналик Артём Лесюкка мағлуб бўлди.

Олимпиаданинг биринчи кунида рейтингни бошқараётган терма жамоаларни суратда кўришингиз мумкин. Графикадан олтин медальга эга жамоалар ўрин олган.

Ҳамюртларимизга кейинги баҳсларда омад!

t.me/Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев
⚡️Ёшлар ишлари агентлиги сўнгги йилларда ёшлар ҳаётида нималар ўзгаргани, ёшларнинг қайси муаммолари ҳали этилгани-ю, қайсилари сақланиб қолаётгани ва Президент Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар сиёсатида амалга оширган ислоҳотларини очиқ кўрсатиб берувчи «Стратегик куч» номли катта таҳлилий фильмни тақдим этди.

Фильмни томоша қилиш учун: 👉🏻 https://youtu.be/OEvmI0j-c3U
источник
Даврон Файзиев
2008 йилда ҳудди шу куни Лионель Месси биринчи бор 10-рақам остида майдонга тушган. Унгача Лео Барселона сафида икки хил рақамда ўйнаган. Дастлабки икки мавсумда 30-рақамда. Кейинчалик яна икки йил давомида футболкасида 19 ёзилган. 2008 йил 24 июль кунидан бошлаб формасини 10-рақам безади. Аниқроғи Месси ана шу рақам даражасини янада оширди. Уёғи эса тарих, уёғини биласиз.

t.me/Davron_Fayziev
источник
2021 July 25
Даврон Файзиев
Финал! Таэквондо. Ёш жангчимиз Улуғбек Рашитов ярим финалда босниялик Недзад Хусични 28:5 ҳисобида мағлубиятга учратди. Рашитов Ўзбекистон терма жамоасига камида кумуш медаль таъминлади. Аввал ҳеч бир таэквондочимиз бундай натижа қайд этмаган. Албатта олтин кутамиз ва омад тилаймиз!

t.me/Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев
Саккиз Олимпиада. Рекордлар. Такрорланмас фаолият. Матонат ва ирода рамзи. Оксана Чусовитина Токиода иштирокини якунлади. Барчаси учун раҳмат афсона!

t.me/Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев
Биринчи олтин медаль!! Таэквондо. 68 кг. Финалда Улуғбек Рашитов британиялик Брэдли Синден устидан ғалаба қозонди. Дастлабки медалимиз олтин. Бошланиши зўр. Таэквондочиларга қойил. Улуғбек шунчаки ажойиб, финалда ҳам маҳорат ҳам ирода намойиш этди!

t.me/Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев
Токио-2020 рейтинги.

Ўзбекистон 11-ўринга кўтарилди. Бизда битта олтин медаль. Ҳозирча…

t.me/Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев
​​Токио-2020. Бугунги сермаҳсул кун натижалари.

• Таэквондо. 68 кг. Улуғбек Рашитов олтин медаль қўлга киритди. Ўзбекистон делегацияси учун дастлабки медаль. Таэквондо тарихида биринчи медаль.

• Оғир атлетика. 67 кг. Адҳамжон Эргашев олтинчи ўрин билан кифояланди.

• Бокс. 63 кг. Элнур Абдураимов биринчи жангида кучли рақиб монголиялик Баатарсухинга дуч келди ва 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
81 кг. Дилшод Рўзметов ирландиялик Эмметни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Аёллар. 51 кг. Турсуной Раҳимова илк жангида польшалик Драбикдан устун келди, 4:1. Бу аёллар боксидаги биринчи ғалабамиз бўлди.

• Гимнастика. Оксана Чусовитина саралашда 11-натижа қайд этиб турнирдаги иштирокини тугатди. У жаҳон спорти афсонаси ва рекордлар эгаси сифатида тарихдан жой олди. Чусовитина расман спорт билан хайрлашди.

• Велоспорт. Аёллар. Ольга Забеленская масофани тўққизинчи натижа билан якунлади.

• Академик эшкак эшиш. Собиржон Сафаралиев - Шахбоз Холмурзаев ярим финалда ҳам тўртинчи натижа қайд этишди ва медаллар учун курашдан маҳрум бўлишди.

• Дзюдо. 66 кг. Сардор Нуриллаев Молдовалик Виеруга қарши баҳсда жароҳат олди. Ҳакамлар молдоваликни ғолиб деб эълон қилишди.
Аёллар. 52 кг. Диёра Келдиёрова монголиялик Лхагвасуренга мағлубиятга учради.

Ҳамюртларимиз учун кун омадли бўлди, шу темпда давом этишларини кутиб қоламиз!

t.me/Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев
Испания терма жамоаси ва Манчестер Юнайтед клуби дарвозабони Давид Де Хеа ўз саҳифасида Оксана Чусовитинага ҳурмат изҳор қилди. Спортчимиз гарчи медаль қўлга киритмаган бўлсада, жаҳон спорт оммаси меҳрини қозонди.

t.me/Davron_Fayziev
источник
2021 July 26
Даврон Файзиев
Xabardor.uz сайти бошқаларга ўхшамайдиган, ўз йўналишига эга сайт бўлиб, имкон қадар ўқувчига фойдаси тегадиган, билим берадиган материаллар бериб боради.

Яқинда сайт ўз обуначиларга янада қулай бўлиши учун телеграмдаги расмий каналларини 3 йўналишга бўлди:

– Маҳаллий ва халқаро майдонда рўй бераётган воқеа-ҳодисалардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлиш учун – https://t.me/xabardor_uz_official

– Спорт оламидаги энг сўнгги хабарларни кузатиб бориш учун – https://t.me/xabardorsport телеграм-каналларига обуна бўлишни тавсия қиламан.

– Қизиқарли маълумотлар, фойдали лайфхаклар, мароқли мутолаа учун – https://t.me/xabardorlayfxak

– Турли мавзулардаги тезкор янгиликларнининг кирилл алифбосидаги версияси учун – https://t.me/xabardortezkor

Хабардор.узда бошқаларда учрамайдиган янгиликлардан баҳраманд бўласиз. Сайт борлигидан бехабар дўстларингизга улашиб, уларни ҳам хабардор қилинг!
источник
Даврон Файзиев
​​​​Токио-2020. Учинчи кунги натижаларимиз.

• Оғир атлетика. Аёллар. 55 кг. Муаттар Набиева даст кўтаришда 98 кг вазн билан Олимпиада рекордини қайд этди. Бироқ умумий натижа бўйича 4-ўринни эгаллади.

• Таэквондо. 80 кг. Никита Рафалович бронза медаль учун беллашувда хорватиялик Канаетга имкониятни бой берди.
Аёллар. 67 кг. 1/8 босқичида Нигора Турсунқулова хитойлик Зангга қўшимча вақтда ютқазиб қўйди.

• Қиличбозлиқ. Аёллар. Зайнаб Дайибекова чорак финалгача етиб борди. 18 ёшли саблячимиз венгриялик Мартонга имкониятни бой берди, 11:15.  

• Дзюдо. 73 кг. Ҳикматуллоҳ Тўраев ним чоракда жаҳон чемпиони, кореялик Чангрим билан тўқнашди келди. Қўшимча бўлимда ҳамюртимиз вазари билан мағлуб бўлди.

• Бокс. 52 кг. Олимпия чемпиони Шаҳобиддин Зоиров Токиода ҳам яхши старт олди. Биринчи жангида туркиялик Чифчини 5:0 ҳисобида енгди.
75 кг. Фанат Қаҳрамонов грузиялик Харабадзе билан жанг қилди. Иккинчи раундда грузиялик боксчи жароҳат олди. Очколардаги устунлик билан Қаҳрамонов ғалаба қозонди.

Бугун медаль бўлмади. Ҳаммаси олдинда. Омад!

t.me/Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев
Қулаган Мадрид девори.

Серхио Рамосдан кейин унинг ҳимоядаги шериги Рафаэль Варан ҳам Реални тарк этмоқда. Бу ҳақда аввал хабар бергандим. Бу жуфтлик титуллар бўйича клуб тарихидаги энг муваффақиятли ҳисобланади. Мадрид бу девор ўрнида янгисини барпо этишни бошлаган. Давид Алаба билан шерик сифатида ким ўйнашини яқин вақт ичида билиб оламиз. Рамос - Варан энди тарих.

t.me/Davron_Fayziev
источник
2021 July 27
Даврон Файзиев
​​​​Токио-2020. Тўртинчи кунги натижаларимиз.

• Дзюдо. Аёллар. Фарангиз Хожиева биринчи босқичда Кабо-Верде вакилига ютқазди. 

• Таэквондо. Аёллар. Светлана Осипова дастлабки беллашувни қозоғистонлик Денизга бой берди, 8:9.

• Бокс. 69 кг. Бобоусмон Батуров Доминикан Республикаси боксчиси Рохан билан жанг қилиб 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Кейинги босқичда Пэт Маккормакка қарши рингга чиқади.

• Дзюдо. 81 кг. Шарофиддин Болтабоев чорак финал ҳамда ўтиш баҳсида имкониятни бой бериб, медаллар учун курашни тўхтатди.

• Сузиш. 100 метрга эркин. Хуршиджон Расулов 50.14 вақт билан ўз гуруҳида тўртинчи бўлиб масофани забт этди. Умумий рўйхатда эса 41-ўринни эгаллади. 

t.me/Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев
Тайсонга ҳавас қилиб

Олимпиада. Бокс. Марокашлик Юнес Баала рақиби Дэвид Ньикунинг қулоғини тишлаб олишга ҳаракат қилди. Холифилддан фарқли равишда Ньику қулоғини олиб қочишга улгурди. Тайсоннинг қилиғини қайтара олмагани етмагандек, Баала жангда ҳам ютқазди.

t.me/Davron_Fayziev
источник
2021 July 28
Даврон Файзиев
Токио-2020. Бешинчи кунги натижаларимиз.

• Дзюдо. 90 кг. Давлат Бобонов учинчи ўрин учун баҳсда туркиялик Жганкни мағлубиятга учратиб, Ўзбекистон учун иккинчи медаль ва дастлабки бронзани тақдим этди. Табриклаймиз!

Аёллар. 70 кг. Гулноза Матниёзова 1/8 финалда нидерландиялик Санне ван Дейкега имкониятни бой берди.

• Бокс. 57 кг. Миразизбек Мирзаҳалилов ирландиялик Курт Уокер билан жанг қилди. Ҳакамлар баҳсли вазиятда кутилмаганда ғалабани Уокерга беришди.

81 кг. Дилшод Рўзметов озарбайжонлик Лорен Альфонсо Домингесга қарши рингга кўтарилди. Очколар бўйича Рўзметов имкониятни бой берди.

Бугунги натижалар аралаш туйғуларни келтириб чиқарди. Бир томондан дзюдо медаль олиб келди, бошқа томондан икки истеъдодли боксчимиз турнирни тарк этди.

t.me/Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев
​​Шома, Рома?

Эшитгандирсиз, Элдор Шомуродов яқин вақт ичида Римнинг Рома клубига ижарага ўтиши мумкин. Женоа билан музокаралар бошланган ва ижара шартлари келишиб олинмоқда. Келишишсин. Женоамизни ҳурмат қилган ҳолда айтиш керак, Рома бу умуман бошқа даража. Скудетто ва Еврокубокларга кўз тиккан амбицияли клуб. Катта тарих, юксак афсоналар жамоаси. Келажакка урғу беряпти. Жозе Моуриньо бош мураббий этиб тайинланди. Португалиялик юлдуз-мураббий эса қариган Жеко ва формасини йўқотган Майораль билан ҳужумда кўп нарсага эришиб бўлмаслигини биляпти. Элдор ва Азмун вариантлари кўриб чиқилмоқда. Шома учун Моур билан ишлаш юксак тажриба бўлади. Унинг ёшликдаги севимли ҳужумчиси Дидье Дрогбани айнан Моур кашф қилган. Умуман бу мутахассисда таран форвардлар очилган. Дрогба, Милито, Бензема, Балотелли. Ўйлайманки, Шомуродовда бу рўйхатга қўшилиш учун ҳамма кўрсаткичлар бор. Муҳими келишув амалга ошсин, майли ижара бўлса ҳам.

Мана энди савол. Шома Рома каби катта клубга ўтиб, кучли рақобатга дуч келиши яхшими ёки унга ишонч билдираётган Женоада қолиш тўғрими? Элдорнинг ўзи қуйидаги видеода топ клубдан таклиф тушса ўтиш-ўтмаслик масаласига қисман жавоб берган. Сиз нима дейсиз?

t.me/Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев
Футбол тарихидаги энг буюклардан бири бўлишинг мумкин, лекин болалар тўп тепишга чақирса йўқ деёлмайсан. Месси шартнома имзолашга шошилмаяпти, формани ушлаб туришга болачалар ёрдам бермоқда. Видеони кўриб қайси бири Леонинг ўғли эканлигини дарров билиб оласиз, зеро истеъдод зурриёдларга ўтиши бор гап.

t.me/Davron_Fayziev
источник
Даврон Файзиев
Элдор Шомуродов Ромада! Браво. Омад!

t.me/Davron_Fayziev
источник