Англия, Испания ва Италия чемпионатларининг онлайн жадвали. АПЛда доимий тўртлик ичида ўзгаришлар бор. Манчестер Юнайтед ва Челси чекинишди. Ливерпуль олдинга қадам ташлади. Бирор марта ютқазмади. Лекин 2 бор дуранг қайд этди. Дарвоқе Арсенал дербида Тоттенхэмни мағлуб этди. Тоттенхэмда ваҳимали старт ва ортга чекинди. Фожеа эмас, лекин чўкяпти.
Испанияда Реал Мадрид иккита дуранг билан ҳам пешқадам бўлиб турибти. Сосьедад эса таъқибчи. Вақтинчадир. Асосий даъвогарлар ҳозирча панада. Барселона ниҳоят ўз мухлисларини ишончли ғалаба билан ҳурсанд қилди ёки тўғрироқ айтганда тинчлантирди. Атлетико ютқазганидан хабарингиз бордир.
Италияда агар ҳозир ўйнаётган Наполи ғалаба қозонса пешқадамга айланади. Рақиб Кальяри. Спалетти жамоаси шу кунгача очко йўқотмади. Унгача эса Милан олдинда. Чемпион Интер учликда. Рома эса… дербида Лациога ютқазди 2:3. Шомуродов яна захирадан тушди. Ювентус қийинчилик билан ўнликка кирди.
t.me/Davron_Fayziev