Клопп ва Салаҳ эффекти. Ўтган мавсум Ливерпуль учун у қадар омадли бўлмади. АПЛда 3-ўрин, Чемпионлар лигасида чоракфинал. Шунга қарамай Клопп катта трансферлар талаб қилмади. Сарфлангани 40 миллион евро, трансферлардан даромад 27,5 миллион, демак 12,50 миллион евро харажат. Юлдузлар таклиф этилмади. Бундай пайт мотивация катта роль ўйнайди, бир мавсум танаффусдан кейин Клопп жамоага рестарт бера олди. Айниқса Муҳаммад Салаҳ формага тушиб олиб, 9 гол уришга муваффақ бўлди. Ассистлар ҳам бор.
Сарф-харажат мавзусида ПСЖ ёки Ситидан ўрнак олишга кўникканмиз. ПСЖ бу сафар ўз ўлчови бўйича кўп пул ишлатмади, 83 миллион евро. Месси эркин агент сифатида келди, бироқ катта маошга. Месси-Неймар-Мбаппе потенциал энг қиммат учлик. Улар умумий 6 та гол уришди. Мураббийга кўп нарса боғлиқ бўлса керак.
t.me/Davron_Fayziev