⚽️ Ўйин куни. Фаластин жанговор жамоа. Тўғри, даража, махорат, савия жиҳатдан биз улардан устунмиз. Аммо бунга ҳаддан ташқари ишониб юбориш меҳмонда мағлубиятга олиб келди. Ўшанда Рамаллоҳда гувоҳ бўлганмиз, Фаластинда нормал даражада футбол ривожлантиришга шароит йўқ ўзи. Халқаро стандартда табиий майдон йўқ. Сунъий қопламали битта яхши стадион бор, ўшани ОФК тасдиқлаган. Бир томондан тўғри қилинган, нотинч вазиятдан қийналган фаластинликлар учун ҳар бир уй ўйини - байрам! Албатта байрам бўладида, Осиё грандлари Ўзбекистон, Саудиялар келиб очко ташлаб кетяпти. Ўша юқоридаги жанговорликни майдон ташқарисида ҳам, тайёргарлик жараёнида ҳам сездик. Кузатиш имкони бор эди, ОФК талабига жавоб берувчи меҳмонхона шахарда битта бўлгани учун рақиблар билан бир жойда турганмиз. Фаластинда концентрация, диққат максимал даражада, нтизом ҳам. Мураббий рақибни яхши ўрганиб чиқади ва мос тактика танлай олади. Кеча эшитгандирсиз бизнинг ўйинчиларни номма-ном санаб ўтганини. Ўзи шу Нуриддин Алига ўшанда анча хурматим ошди. Шогирдлари билан ота-ўғилдек муносабатда. Биз билан ўйиндан кейин матбуот-анжуманида биринчи саволга жавоб бераётганда йиғлаб юборганди. Унга қўшилиб яна 1-2 фаластинлик журналист кўзи ёшланган. Эмоционал вазият бўлганди. Ўзининг ва рақибнинг кучига тўғри баҳо бера олади. Ҳимояда сабр билан ўйнаб, қарши хужумга тез ўтади. Бугунам шундай ўйнашса керак. Ўзи Фаластин фаворитлар билан очиладиган “Робин-гуд” жамоа, гуруҳ лидерларидан очко олиб, қолганларга улашяпти. Бугун уддалай олмаса керак. Бугунги кун бизга бағишланиши керак. Реванш вақти келди! 🇺🇿