Ўзбекистонда ижтимоий тармоқлар замонавий платформа сифатида ҳукумат ва халқ ўртасидаги очиқ мулоқот, долзарб муаммолар муҳокамаси учун майдон бўлиб хизмат қилмоқда.
Кўпинча ижтимоий тармоқлар ва блогларда ёзилган гаплар, Интернетга жойланган сурат ва видеолар ОАВ учун ахборот манбаи бўлиб бормоқда. Блогерлар, алоҳида жамоат фаоллари, ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг фаол фуқаролик позицияси туфайли аҳоли орасида акс-садо берган ҳолатларга мақбул ечим топишга эришилди.
Telegram'даги журналистлар, илғор фикрловчилар ва жамоат арбобларининг фаолияти кўрсаткичлари асосида Ўзбекистоннинг
блогерлари ҳамда инфлюенсерлари Топ-30 талиги шакллантирилди. Уларнинг айримлари ўз каналининг обуначилари ва кунлик қамрови сонига кўра, қатор йирик нашрлар билан рақобатга кириша олади. Масалан,
Xushnudbek.uz каналига
320 мингдан зиёд киши обуна бўлган. Ҳар куни унинг постларини
1,7 млндан кўп киши ўқийди. Обуначилар сони бўйича кучли бешликка —
Troll.uz,
Davletovuz,
Rais Buva ва
Даврон Файзиев киради.
Каналларнинг кунлик қамрови кўрсаткичи бўйича эса кучли бешлик рўйхати бироз бошқачароқ:
Xushnudbek.uz (1,7 млн),
Даврон Файзиев (446,7 минг),
Xayrulla Hamidov (340,8 минг),
Troll.uz (320,9 минг),
Davletovuz (278,7 минг).
Таъкидлаш керак, фаол блогерлар орасида маълум бир соҳаларга ихтисослашув кўп эмас. Ихтисослашиш
"Асанов формати"да кузатилади, уни тилшунос
Эльдар Асанов юритади ва у асосан тил, тарих, антропология бўйича таҳлиллар, китоблар, фильмларга тақризларни бериб боради. Яна бир мисол
"Iqtisodchi kundaligi" канали. Унинг муаллифи АҚШнинг Висконсин университети докторанти, иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов. У иқтисодий назариялар, соҳадаги турли тадқиқотлар ҳақида ҳаммага тушунарли тилда ёзади.
Даврон Файзиев ва
Хайрулла Хамидов эса футбол шарҳловчилари.
yumh.uz │
Telegram │
Facebook │
Twitter│
Instagram