La Liga 34-тур якуниКутилганидек Севилья монстрлар урушига бардош беролмади. Тур охирида Лопетеги шогирдлари Атлетик Бильбога 0:1 ҳисобида ютқазишди. 90-дақиқада ўтказилган гол Севильяни чемпионлик пойгасидан деярли тушириб қолдирди. Атлетико билан 6, Реал Мадрид ва Барселона билан 4 очко фарқ.
Севилья мавсум давомида бирон марта 0:0 ўйнамаган жамоалардан бирилигича қолмоқда. Барселона ва Леванте иштирокидаги ўйинларда ҳам доим гол урилади.
Олдинда энг муҳим ҳисобланаётган 35-тур. Севилья Реал меҳмони бўлади. Барселона ва Атлетико ҳам айнан шу ҳафта ўзаро ўйнашади.
Кўриш шарт бўлган учрашувлар.
t.me/Davron_Fayziev