#malumot
2
Демак давом этамиз:
Энергияни масофага узатиш учун трансформаторлар керак, чунки агар Навоий шахридаги АЭСда ишлаб чикарилган энергияни мани уйимга тугри, орада хеч нарсасиз 220в килиб олиб келиш учун жуда катта пул сарфи керак, сабаби 400 - 500 км! йул юргунча кучланиш пасайиб пасайиб ярим йулда нолга тенг булади, йук булиб кетади яъни.
Агар йук булмасин, пасаймасин десак одам кучокласа кучогига сигмайдиган!!! диаметрлик кабел тортиш керак, 1 метри 1 тоннага!!! якин огирликдаги кабел масалан. Унга энди столба хам оддий уголникдан ясалмайди, балки трамвайни рельсларидан ясалади, чунки бунака огирликни кутара олмайди ва хар 30метрга 1 та столба урнатиш керак, хуллас хеч ким бу ишни килмайди, бу тасаввурга сигмайдиган даражада киммат ва мантиксиз иш.
Энди жуда осон, анча арзон йули хам бор. Лекин бунинг учун кучланиш узгарувчан булиши керак.
Агар узгарувчан кучланиш тизимига утсак, уйимдан 400км нарида ишлаб чикарилайотган эл. энергияни олдинига кучланишни кутарувчи трансформатор йордамида катта кучланишга кутарилади, трансформация килинади (трансформатор узига кирган кувватни трансформация килгани учун хам ТРАНСФОРМАТОР деб аталган) ва высоковольтные Линии Эл. Передач - ЛЭПларга чикариб юборилади.
Кувватни трансформация килиш дегани нима узи, ТРАНСФОРМАЦИЯ нима дегани узи - бу кувватни шаклини (формасини) узгартириш дегани. Бу ерда кувватнинг шакли, формаси деганда кувватнинг 2 ташкил килувчиси, КУЧЛАНИШ ВА ТОК нинг бир бирига нисбатини тушуниш керак.
Кувват эса - бу маълум кийматдаги кучланишга эга маълум кийматдаги токнинг симларда юриши дегани:
P=U(кучланиш) * I (ток)
энди:
50 = 5 * 10
50 = 10 * 5
50 = 1 * 50
50 = 2 * 25
50 = 50 * 1
мана кувватни шаклини шунча узгартирсак хам, яъни кучланиш ва токнинг нисбатини шунча узгартирсак хам, хаммаси 50 га тенг булиб турибди.
Высоковольтный симларда ЛЭПларда факат ТОКгина потерияга сабаб булади, ток канча кичик булса жуда узок масофага кувват исроф булмай, кучланиш пасайиб кетмай етиб олади.
Шунинг учун масалан АЭСдаги генератордан кучланиши 1000вольт атрофида булиб чикайотган 10 000 Ампер токни кучланишни кутарувчи трансформаторга киргазилади ва бу тарафида кучланиши 220 000 В. килиб ва токи эса 30 - 40А килиб ЛЭПга чикариб юборилади ва мана шу жуда катта кувват ЛЭП оркали, кам потерия билан 300 - 400 км масофага - шахар ичидаги ПОДСТАНЦИЯга етиб олади, токи арзимаган 30 - 40А булгани учун симда потерие кам
ПОДСТАНЦИЯда эса тескари иш килинади, ЛЭП пасайтирувчи трансформаторга олиб кирилади. Яъни 220 000 вольт трансформаторга киради ва 35 000 в - 10 000в булиб пасайиб чикади, лекин катта ток билан.
Бу худди мана бу мисолга ухшайди: Баланд девор бор, деворни бу тарафида бир одам, у тарафида бир одам, бу одамни кулида газета бор, нариги тарафдаги одам манга газетани узатвор - отиб юбор, манам укий деса халиги одам газетани шу туришида харчанд катта куч билан отса хам тепага, деворни ошиб утолмайди, йойилиб узокка бормайди. ЛЕКИН! газетани гижимлаб, зич ва кичкинагина коптокча килиб юкорига энди арзимаган куч билан отса деворни бемалол ошиб утиб шеригини кулига тушади. Шериги газетани яна кайта очади, йойади ва укийверади. Кувват хам шундай гижимлаб, кичкина коптокча килинади - яьни кутарувчи транс йордамида кучланишини 100лаб киловолтга кутарилади, узокка отилади - яъни ЛЭПлар йордамида узок жойларга оборилади, кейин коптокчани гижими йойилиб к,улга олиб укийверилади - яъни кучланишни яна кайтаттан пасайтириб 10кВ килиб фидерлар билан махаллаларга чикарворилади, махаллаларда турган ТПлар га 10кВ кириб, яна пасайтирилиб 380в килиб уйларга узатилади.
Шу ишлар агар трансформатор булмаса йук эди, имконсиз эди, чунки ТРАНСФОРМАТОРГА УЗГАРМАС КУЧЛАНИШ БЕРСА У ТУРАВЕРАДИ ХЕЧ НАРСА БУЛМАЙ, ТРАНФОРМАТОР УЗГАРМАС КУЧЛАНИШДА ИШЛАМАЙДИ, транс учун эл. майдон узгариб туриши керак, узгариб, тебраниб турган магнит майдонгина узи тегиб турган, йоки жуда якин турган бошка эл. утказгичда кучланиш кузгаши мумкин, яна бошкача айтсак трансформатор майдон узгаришига, тебранишига ишлайди, тинч турган магнит майдонда транс хам тинч тураверади, хеч нарса килмай.
#ulugbek