Бугун ҳаётимизни электр энергиясиз тасаввур қилиб бўлмайди. Ривожланаётган иқтисодиётимиз, тараққиётга юз тутаётган ижтимоий соҳалар барқарор ишлаши бевосита ушбу ресурсга боғлиқ бўлиб, табиийки унга бўлган талаб кун сайин ортиб боряпти. Дарҳақиқат, электр энергетикаси мамлакатнинг иқтисодий кўрсаткичларини яхшилаш ҳамда аҳоли турмуш фаровонлигини янада яхшилашда муҳим манба ҳисобланади.