Группада купчилик битта нарсани тушуниши кийин булаяпти, тасаввур килиши кийин булаяпти:
Яъни, одам токка тегиб кетсаю, лекин земляга утечка булмаса нима булади.., масалан одам уй ичида калин бир гиламни устида булса, гилам ток утказмагани учун, изолятор хисобланади, уша гилам устида туриб токка тегиб кетса ерга ток окмайдику, УЗО еки ДИФ ташамайдику - дейди купчилик.., тугри ерга ток окмайди, УЗО хам, ДИФ хам ташамайди, лекин! одамни хам ток урмайдидаа бунда, бемалол юраверади одам, беталофот.., пинагини бузмай, нима килибди шунга.., шунга энди ДИФни(УЗОни) ечиб ташлаш керакми.., йук албатта.., ечиш керак эмас, турсин жойида..
барака топгур.., одамни ток урмаётганидан кейин, уни баданида 220в ми, 1000в ми тегса тегиб туравермайдими.., одамни ток урмаяптику.., одамга зарар етмаяптику..
Масалан, мани баданимга фаза улаб куйилса, калин гиламни устида юрибман масалан, бемалол, телевизор куриб утирибман, чой ичиб утирибман, хотя баданимда 220в дежурит килиб турибди, индикатор отвёртка текказса яркий ёнаяпти, ДИФ эса отмаяпти..., отмаса отмасин хам.., ман мазза килиб, чой ичиб, телевизор куриб утирибманку.. 😊, мани ток урмаяптику.., нега отади, отмасин, мани мазам жойида, ток уриб мазам кочмаяпти, комфортно хис килаяпман узимни.., шундай экан баданимда 220в дежурит килиб турса тураверсин.., манга нима.. 😊
Энди., чой ичавериб туалетга боргим келиб колди, гиламда юриб бориб, туалетни кафел полига оёк куйишим билан мани шакиллатиб ток уради ва тезда ДИФ отади, сабаби энди полга утечка булди, туалетни кафел поли изолятор эмас, унга ток окади, ана энди мани мазам кочаяпти, ана энди токка тушдим, ана энди ток ура бошлади мени, мана энди отиши керак ДИФ, уни вазифаси шу, энди отиши керак, мани токдан чикариб олиши керак, токни узиши керак, энди отади ДИФ..
Ёки коридорда ленониум ташланган масалан, ленониум узи изолятор у хам, лекин зах тортиб жуда озгина ток утказадиган булиб колган дейлик.., мани баданимга эса фаза улаб куйилган масалан, энди.. олдинига гиламли хонада мазза килиб юрган эдим, ток урмай, энди уша ленониум тушалган коридорга оёк куйишим билан масалан 10мА ток ура бошлади мани, яъни линолеумни каршилиги шундай булиб колганки, ман оркали полга окаётган ток 10мА булиб турибди, шундан ошмаяпти, ДИФни эса 30мАлиги урнатилган, мани ток уриб, ман оркали ерга ток утечки 30мАга чикмаётгани учун отмай тураверади 30мАлик ДИФ, шунда нима булади.., мани ток 10мА ток уриб тураверади, лекин бундай кичкина токда мани миям ишлаб туради, ман узимни ток ураётганини билиб, уша ленониум полдан буёкка утиб олишга харакатим чекланмаган булади, миям ишлаб туради, узимни билиб четга утиб оламан.., хар холда токка тушиб, котиб котиб, карахт булиб, улгунча ёгочдек котиб турмайманда бир жойда.., кайтиб гиламлик хонага утиб оламан, токдан кочиб..
Шундай экан, ДИФ хам, УЗО хам, мани ток урса отади, ток урмаса отмайди.., мани ток урмаса отмаса хам фарки йук..
Токка тегиб кетиш, токка тегиб туриш, фазани симни ушлаб туриш, одам баданида катта кучланиш дежурит килиб туриши бошка.., одамни ток уриши эса бу мутлако бошка нарса..
Токка тегди дегани, фаза симни ушлаб турибди дегани, бу уша одамни ток урди дегани эмас.., одамни баданида 1000 в., 10000в дежурит килиб туриб хам одамни ток урмаслиги мумкин.., изолятор устида булса, одам бадани оркали хеч каерга ток окмаса агар..
#malumot
#dif
#uzo
Asalomalekom. Fikrlariz òqib chiqib kòp narsalarni òrgandim oka