Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Марказий банк Жамоатчилик билан алоқалар ва коммуникацион сиёсат департаменти директори ўринбосари Акмал Назаров иштирокида брифинг ўтказилди.
Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Мен банк офисидан узоқроқда яшайман ва уйимга яқин жойда банк инфратузилмаси (банкоматлар, валюта айирбошлаш, пул ўтказмалари шохобчалари) мавжуд эмас. Карантин туфайли транспорт ҳам чекланган, шунинг учун банкка боришнинг иложи йўқ. Бундай ҳолатда қандай йўл тутиш керак? Банкларда сайёр хизматларни ташкил қилиш мумкинми?
❗️Бугунги кунда барча асосий банк амалиётлари, шу жумладан, хорижий валютани сотиб олиш ёки сотиш, пул ўтказмаларини амалга ошириш, депозит операциялари, коммунал хизматлар ёки солиқ тўловларини амалга ошириш ва бошқа турдаги банк хизматларидан масофадан туриб, яъни
уйдан чиқмаган ҳолда, мобиль банк иловалари орқали фойдаланиш имконияти яратилган.
🏦
Деярли барча банкларнинг мобиль иловалари шундай функцияга эга. ✅ Қайси банкнинг мижози бўлсангиз, ўша
банкнинг мобиль иловаси билан диққат билан танишиб чиқинг.
🏦 Марказий банк томонидан
банк инфратузилмаси етарли бўлмаган чекка ҳудудларда универсал кассалар ташкил этиш ҳамда аҳоли томонидан мурожаат бўлганда
уларнинг яшаш манзилларига бориб банк хизматларини кўрсатиш юзасидан барча банкларга тегишли кўрсатмалар берилган.
💰Ушбу универсал кассалар аҳолига
пул ўтказмалари, хорижий валютани сотиб олиш ёки сотиш бўйича хизматларни тақдим этади.
✔️ Шунингдек, банкларнинг мижозлари билан олдиндан келишилган ҳолда тегишли сўровларга биноан
вақти-вақти билан маълум жойларга чиққан ҳолда бошқа чакана банк хизматлари ҳам кўрсатилади.
❗️Ўз навбатида, банклар
санитария талабларига қатъий риоя қилишлари ва ташриф буюрадиган барча ходимларни
зарур жиҳозлар (махсус ҳимоя кийимлари, ниқоблар, қўлқоплар ва антисептик воситалар) билан таъминлашлари, шунингдек, банк хизматлари кўрсатиб бўлингандан кейин ҳам
ходимларни дезинфекция қилиш чораларини кўриши юзасидан талаблар жорий этилган.
💱 Тижорат банклари томонидан
валюта операцияларини амалга ошириш учун аҳолига қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида тегишли банк инфратузилмаси яратилган. Нақд хорижий валютани сўмга айирбошлашга ихтисослашган
автоматлаштирилган банкоматлар сони яқин келажакда 1000дан зиёдга етказилади.
@aoka_uz#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники