Шавкат Мирзиёев «Матонат мадҳияси» ёдгорлик мажмуасига гул қўйди.Бугун мамлакатимизда Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги кенг нишонланмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев пойтахтимизда ўтказилаётган байрам тадбирларида иштирок этмоқда.
Давлатимиз раҳбари 9 май куни ушбу шонли сана муносабати билан барпо этилган Ғалаба боғига ташриф буюрди. Ўзбекистон халқи Иккинчи жаҳон урушида ғалабани таъминлашга улкан ҳисса қўшган. Лекин бу жасоратни бор кўлами билан кўрсатиб берадиган яхлит мажмуа йўқ эди. Ўтган йили Президентимиз улкан боғ барпо этиб, халқимиз қаҳрамонлигини абадийлаштириш ташаббусини илгари сурган эди.
Шундан сўнг, илмий-ижодий жамоатчиликнинг таклифлари, хорижий мамлакатлар тажрибаси асосида бадиий-меъморий концепция ишлаб чиқилди. Давлатимиз раҳбари бу борадаги лойиҳалар билан бир неча
бор танишди. https://t.me/navoi_aokbhttps://t.me/navoi_vilaokb