❗️Туман (шаҳар)ларни тегишли тоифаларга ажратган ҳолда босқичма-босқич бекор қилишда
қуйидаги талаблар сақлаб қолинади:
➖ ижтимоий
масофа (2 метр)ни сақлаш,
3 кишидан ортиқ йиғилмаслик, фуқароларнинг тиббий
ниқобдан ҳамда антисептик воситалардан фойдаланиши;
➖ таълим ташкилотлари
(боғча, мактаб, лицей, коллеж, техникум, институт, университет ва бошқалар), ўқув курслари фаолиятини
йўлга қўймаслик;
➖ кўнгилочар объектлар —
тунги клублар, дискотека, ресторан, кафе, ошхона, чойхона, спа ва массаж салонлар, караоке, бильярд заллари, чилим (кальян) ва компьютер ўйинлари марказлари фаолиятига йўл қўймаслик;
➖ барча турдаги оммавий тадбирлар —
концерт, театр, кинотеатр, музей, спорт тадбирлари, оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни (дафн маросимлари 10-15 кишидан кўп бўлмаган ҳоллар бундан мустасно) ўтказмаслик;
➖
жамоат транспорти ҳаракатига рухсат бермаслик;
➖ деҳқон бозорлари ва озиқ-овқат савдо нуқталари (супермаркет ва бошқа йирик дўконлар) кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар билан жиҳозлаш ҳамда ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37 С ва ундан юқори бўлган ҳолатда,
ушбу мажмуаларга киритмаслик чораларини кўриш;
➖ барча ташкилотлар кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар билан таъминлаш ҳамда ходимлар томонидан ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаган ҳолда фаолият юритишини таъминлаш учун
биринчи раҳбарлар шахсан масъуллиги;
➖
қурилиш-таъмирлаш ишларида объектларнинг ҳудуди тўлиқ карантинга олиниши ва ҳудудий санитария-эпидемиология осойишталик марказлари билан биргаликда объектларда санитария-гигиена тадбирларининг амалга оширилиб борилиши. Бунда, ушбу ташкилотларнинг фаолият олиб бориш даврида санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилиши,
ўз фаолиятини фақатгина тегишли объект ҳудуди доирасида ташкил этиши.
〰️〰️〰️〰️〰️〰️
☝️ Ўз навбатида, “қизил” тоифага кирувчи ҳудудларда
карантин чекловлари талабларини бажармаслик, шунингдек “яшил” ва “сариқ” тоифага кирувчи ҳудудларда рухсат берилган фаолият турларини ўрнатилган махсус талабларга риоя этмаган ҳолда амалга ошириш тегишли
жавобгарликка сабаб бўлади.
@koronavirusinfouz#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники