Z
✅ Таълим ва илм-фан соҳасини яхшилаш бўйича
⚡️ Олмазор илм-фан ва таълим ривожланган намунали ҳудудга айлантирилади.
✅ Ижтимоий соҳа бўйича
⚡️ Туманда 18 та (51 фоиз) мактабда ўқиш 2 ва ундан ортиқ сменада ташкил этилган;
⚡️ Охирги 3 йилда мактабгача таълим қамрови 36 фоиздан 63 фоизга етказилган;
⚡️ 2020 йилда собиқ Чинни заводининг кўп қаватли биносини реконструкция қилиш ва қўшимча бино қуриш ҳисобига 1 минг 200 ўринли мактаб барпо этилади;
⚡️ 120 ўринли 20-сонли болалар боғчаси негизида 420 ўринли янги боғча қурилади;
⚡️ 2021-2022 йиллар Инвестиция дастурига 2 та мактаб ва 8 та боғчада жами 2 минг 400 ўринли қўшимча биноларни қуриш, 4 та мактабни капитал таъмирлаш киритилади.
✅ Жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича
⚡️ Туманда жиноятчилик юқори - 218 та. Ўтган 5 ойда 42 нафар ёшлар, 5 нафар аёллар, 47 нафар ишламайдиган фуқаролар жиноят содир қилган;
⚡️ Мавжуд 58 та маҳалладан 25 тасида жиноятлар содир этилган;
⚡️ Май ойининг ўзида 145 нафар шахс ёт ғоялар таъсирига тушиб қолганлар билан манзилли иш олиб бориш натижасида,тўлақонли ҳаётга қайтарилган;
⚡️ 58 нафар фуқаро суд ҳукмига кўра жазо ўтамоқда, 123 нафар ёшлар можароли ҳудудларда сарсон бўлиб юрибди.
@uzbyuksalish