COVID-19 пандемияси даврида иш ўрнида риоя этиш зарур бўлган айрим қоидалар
🔹 Ҳамкасбларингизга хавф туғдирмаслик учун ишга келишдан ва уйдан чиқишдан олдин тана ҳароратингизни ўлчанг, соғлиғингизни мустақил баҳоланг (иситма (қизиш), йўтал, буруннинг оқиши, ҳид билиш қобилиятини йўқолиши, нафас олиш қийинлиги, ҳолсизлик ва шунга ўхшаш клиник белгилар).
🔹 Шахсий гигиена қоидаларига амал қилган ҳолда, дресс кодга мувофиқ кийимингизда, нафас олиш органлари ҳимоя воситаси бўлган тоза ниқобни тақиб ишга келинг, ниқобни 3 соатда камида 1 марта алмаштиринг.
🔹 Бинога киришда қўлларингизни антисептик билан тозаланг.
🔹 Хамширага тана ҳароратингизни ўлчатинг ва юз ниқобини алмаштиринг.
🔹 Ҳамма ерда: иш жойида, бинода, кўчада ва транспорт воситаларида камида 2 метрли ижтимоий оралиқ масофасини сақланг.
🔹 Хизмат вазифаларингизни бажаришда шахсий гигиена қоидаларига, шунингдек шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш қоидаларига қатъий риоя қилинг.
🔹 Кун давомида таркибида спирт бўлган антисептиклар ёки совун ва сув ёрдамида қўлларни тез-тез ювинг/тозаланг (ЖССТ тавсияларига биноан). Ҳожатхонадан чиқишдан аввал қўлларингизни ювинг.
🔹 Йўталаётганда ёки аксирганда оғзингиз ва бурнингизни қўлингиз ёки букилган тирсак билан ёпинг – ишлатилган салфеткани дарҳол ташланг ва қўлингизни ювинг.
🔹 Иситма ва йўтал аломатлари бўлган одамлар билан яқин алоқадан сақланинг.
🔹 Ташриф буюрувчиларни ўз хонангизга таклиф қилманг, улар билан мулоқотларни чекланг.
🔹 Ишга оид мулоқотни ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда Интернет (электрон почта, расмий ва ижтимоий тармоқлар) ёки телефон орқали амалга оширинг.
🔹 Заруратсиз бошқа хоналарга кирманг.
🔹 Ходимлар ўртасидаги алоқалар минимал даражада бўлиши керак. Уч нафардан ортиқ бир ерда тўпланманг.
Ўзини ёмон ҳис қилган ходимлар ишга келмасликлари ва бевосита раҳбарларига хабар беришлари керак, шунингдек 103 рақамига қўнғироқ қилиб, тиббий ёрдамга мурожаат қилишлари зарур.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/kasaba_mehnat_muhofazasi