Size: a a a

НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ

2020 July 26

Ж

Ж.А.А in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Ижтимоий тармоқларда ЛОР врачнинг маслаҳатлари тарқатилди. Сиз азизларга ҳам фойдаси тегар деган илинжда биз ҳам сизларга ҳавола этмоқдамиз.

Яқинларингизга ҳам тарқатинг...

P/S:  Кимки кўрсатмаларни қўллаб Аллоҳдан шифо топса,  бизга ҳабар қилишсин, эълон қилиб борамиз. Орамизда эътирозлари бор мутахассислар бўлса фикрлари билан ҳам ўртоқлашишсин. Истагимиз имкон қадар бир биримизга фойдамиз тегиши.

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g
источник

D

Dj X in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Ж.А.А
Ижтимоий тармоқларда ЛОР врачнинг маслаҳатлари тарқатилди. Сиз азизларга ҳам фойдаси тегар деган илинжда биз ҳам сизларга ҳавола этмоқдамиз.

Яқинларингизга ҳам тарқатинг...

P/S:  Кимки кўрсатмаларни қўллаб Аллоҳдан шифо топса,  бизга ҳабар қилишсин, эълон қилиб борамиз. Орамизда эътирозлари бор мутахассислар бўлса фикрлари билан ҳам ўртоқлашишсин. Истагимиз имкон қадар бир биримизга фойдамиз тегиши.

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g
Духтир айнан кайси дорини айтганла айтиворинг озгина тушунмадим номланишини
источник

単ラ

単純に ラビル in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Переслано от Фарход
❗️ Хуллас эхтиёт бўламиз! Милицияларни  «План» қурбонига айланиб қолманг

✅ Батафсил👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAELM4kOf2Mx9vVNXEA
источник

о

о Н т in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Dj X
Духтир айнан кайси дорини айтганла айтиворинг озгина тушунмадим номланишини
L- лизин эсценат. Вена ичиги томчилаб юбориладиган дори.
источник

о

о Н т in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
単純に ラビル
Переслано от Фарход
❗️ Хуллас эхтиёт бўламиз! Милицияларни  «План» қурбонига айланиб қолманг

✅ Батафсил👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAELM4kOf2Mx9vVNXEA
​​Ҳамза Жумаев ўз каналида ёзмоқда:

Бу аудио эгасини ҳам тушунишга уриндим... Лекин, энг қуйи қисмда ишлаётганларга ҳам осон эмас... Ички ишлардан “результат” талаб қилаётганлар! Айтингчи? Халққа нима беряпсиз?

Бола чақасининг ризқини излаб кўчага чиқса -ю, унинг 10 бараварини босиб протокол қилинг-да, яна «халқдан розилик» кутинг. Тағинам одамларимиз сабрли, қаноатли. Карантин, деса ўтиради. Қорни оч бўлсаям қулоғим тинч бўлсин, дейди.

Эсиз, эсиз....

———

Яқинда Зокиржон Алматов чиқиб олдин мажбурий протоколлар бўлар эди, ҳар бир ходим план бўйича протокол топширар эди, ҳозир бу йўқ деган эди. Мана кўриб турибмиз бу ҳали ҳам бор. Милицияга протокол топшириш белгилаб қўйилган, топширмаса, ишламаяпти деб ҳисобланади.

Мен рости бу ҳукуматга тушунмаяпман, карантин уйда ўтир дейди, лекин на бир ёрдам, на бир егулик учун пул тарқатади. Шунча иқтисодчилар гапиряпти пул тарқатиш энг тўғри йўл деб, лекин булар халқни шилиш, протокол қилиб жарима ундириш билан овора.

Қаранг, участка нозирига мажбурий протокол плани бўйнига илиб қўйилмоқда, агар қилмаса, ишдан кетади. Буёқда халқ очликдан, пулсизликдан кўча чиқаётганлиги уларни ўйлантирмаяпти.

Мана карантин яна 15-августгача узайтирилди, лекин кунлик даромадга боғланиб қолганлар нима қилади? Уларни бола-чақасини ким боқади? Фақат пул ишлашни, бюджетга пул топширишни ўйламасдан, қора халқ томонга ҳам қараб қўйинглар.

Бунинг устига Қурбон ҳайити куни бутунлай ҳаракат тўхтатилади дейилди. Бу дегани Ҳайит намозини уйида ўқиган мусулмон, ҳеч бўлмаса,
қурбонликни тарқатиш учун ҳам кўчага чиқолмайдими?

Йўқ, чиқа олмайди. Ташқарида милиция кутиб турибди, қачон бирортаси чиқар экан-у, мен протокол тузар эканман деб.

Оналарингиз яхшими, тепада ўтирган “коттакон”лар? Каллангиз билан уришиб қолмаганмисизлар?

@hamzajumayev

@tentakminds #blackxalq
источник
2020 July 27

Д

Дилафруз in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Меҳнат муносабатларига оид айрим масалаларда саволларга жавоблар

Биз фаолият олиб бораётган тиббиёт бирлашмасида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилмаган, шу вазифани ўринбосарларимдан бирортасини зиммасига юклаб қўйсам бўладими?

Ташкилотларда идоравий (тузилмавий, аъзолик, назорат остидаги) бўлинмалар сонини, фаолият хусусиятларини, касбга оид хавф-хатар даражасини ва ходимлар сонини ҳисобга олган ҳолда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматлари (бошқармалар, бўлимлар, шўъбалар) ташкил этилади, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозими жорий этилади ёхуд хизмат функцияларини бажариш махсус тайёргарликка эга ходимга юклатилади.
Бунда ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозими жорий этилиши ёки Хизмат функциялари махсус тайёргарликка эга бўлган ходимга юклатилиши меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги) билан келишган ҳолда ушбу органлар ходимларининг тасдиқланган сонини, улар тузилмасига кирадиган ташкилотлар фаолиятининг хусусиятларини, касбга оид хавф-хатарни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
Хизмат функциялари юклатиладиган ходим Хукуматнинг 2017 йилдаги қарори билан тасдиқланган “Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида қайта тайёрлаш ва малака ошириш тартиби” асосида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассиснинг малака сертификатига эга бўлиши керак.
Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг вазифалари меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорининг профессионал иштирокчилари томонидан шартнома асосида амалга оширилиши мумкин.

👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻
@uzkufk
источник

Д

Дилафруз in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Меҳнат муносабатларига оид айрим масалаларда саволларга жавоблар

Тушлик танаффуси ва ундан фойдаланиш ҳақида тушунча беришингизни сўрайман.

Иш куни (смена) давомидаги танаффуслар Меҳнат кодекси нуқтаи назаридан “дам олиш ва овқатланиш учун танаффус” деб номланадиган дам олиш вақти турларидан бири сифатида қаралади.
Иш берувчининг ходимларга иш куни давомида бундай танаффус бериш мажбурияти қонун ҳужжатида назарда тутилган (МКнинг 127-моддаси 1-қисми). Уни бериш вақти ва муайян муддати эса Ички меҳнат тартиби қоидалари, смена жадвали билан ёки бевосита меҳнат шартномасида белгиланади. Бу танаффус вақти иш вақтига қўшилмайди ва шунта кўра иш ҳақи тўланмайди. Ходим бу вақдан ўз ихтиёрига кўра, яъни овкатланиш, дам олиш ёки ҳам корхона ичида, ҳам ташқарисида умуман бошқа мақсалалар учун фойдаланиши мумкин. Иш берувчи эса буни таъқиқлаш ҳуқуқига эга эмас.
Модомики, тушлик дам олиш ва овқатланиш вақти иш вақтига кирмас экан ва бу вақтдан ходим ўз ихтиёрича фойдаланиш ҳуқуқига эга экан, бу вақтда ходим бахтсиз ходисага учраса, бунда албатта иш берувчининг айби бўлмаса, бу ходиса ишлаб чиқариш билан боғлиқ ходиса деб тан олинмайди ва ходимга зарарни қоплаш тўлови бўлмайди.
Баъзи корхоналарда ишлаб чикариш шартидан келиб чиққан ҳолда ишни тўхтатиб туриш мумкин эмас, шунга кўра бу ишни бажарадиган ходимларга бундай танафус беришнинг имкони булмайди. Масалан, ишлаб чиқариш корхонасида бирор бир йўналиш пульт билан бошқарилади дейлик. Шу пультни назоратсиз қолдириш мумкин бўлмаса, уни назорат қиливчи операторга тушлик қилиш учун танаффус беришнинг имкони бўлмайди. Демак, иш берувчи бу операторга иш вақти жараёнида, ишни тўхтатмаган холда овқатланиб олиш имконини яратиб бериши шарт бўлади. Ёки болалар боғчасида болаларни тарбиячи қаровисиз қолдириш мумкин эмас, демак тарбиячига ҳам иш вақтида овқатланиб олиш учун шароит яратиб берилиши керак. Келтирилган мисолларда ходим бу танаффусдан ўз ихтиёрига кўра фойдаланиш имконига эга эмас. Шунинг учун унга овқатланиб олиши учун яратиб берилган вақт “дам олиш вақти” деб ҳисобланмайди. Яъни бу вакт иш вақти ҳисобланади ва унга ҳақ, тўланади (МКнинг 127-моддаси учинчи қисми).
Ишдаги бошқа кўплаб танаффуслар ҳам дам олиш вақтига киритилмайди. Улардан баъзиларини бериш тартиби қонун ҳужжатларида назарда тутилган.
Жумладан, болани овқатлантириш учун бериладиган танаффус (МКнинг 236-моддаси) шулардан бири ҳисобланади. Уни иш берувчи икки ёшга тўлмаган боласи бор аёлларга иш бошланганидан камида ҳар уч соатда бир марта, тушлик танаффус вақтини ҳам кўшган холда ҳамда ҳар бири 30 дақиқадан кам бўлмаган муддат билан (икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи бўлган такдирда — камида бир соат) бериши шарт. Бу танаффуслар аёлларнинг хохишига кўра дам олиш ва овқатланиш танаффусига қўшилиши ёхуд жамланган ҳолда ҳам иш куни бошланишига, ҳам якунига ўтказилиши мумкин.

👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻
@uzkufk
источник

SY

Sanjarbek Yarkulov in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
⚡️COVID-19'га чалинганда илк кунларданоқ дори ичиш пневмония ривожланиши эҳтимолини оширади — шифокор

Вирусология институти илмий ходими Раъно Қосимова:

✅ «Касалликнинг биринчи кунларидан кучли таъсирга эга дориларни қабул қилиш билан нормал ҳолатда кетаётган жараённи беморларнинг ўзи издан чиқаради. Тажриба эса вақтида сув ичиб, тўғри овқатланган, етарли миқдорда витаминлар истеъмол қилган беморларнинг 70-80 фоизида коронавирус пневмония шаклига ўтмасдан енгил шаклда ўтаётганини кўрсатмоқда.

‼️ Охирги ҳафтада 20-25 нафар беморни кўрдим. Улар касалликнинг илк кунларидан томчи дорилар ("капельница"), дексаметазон, натрий хлор каби дориларни қабул қилишган. Натижада 7-8-кунларга келиб ўпка шикастланиши ва қоннинг кислород билан таъминланиши пасайиб, жонлантириш бўлимига ётқизилиши ҳолатлари учрамоқда».

Коронавирус хақида тезкор канал киринг ва бизни кузатинг👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFLZmzWRpR4gsASeMw
источник

FM

Feruza Mardiyeva in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Переслано от "O'zbekiston&qu...
источник

БТ

Бахтиёр Тошназаров... in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Ish haqi va qo'shimcha rag'batlantirish mablag'larini o'z vaqtida to'lanishi bilan bog'liq muammolar yuzaga kelgan holda Moliya vazirligining ishonch raqami +99871 203 00 50+99871 203 00 50, @murojaat_mf_bot@murojaat_mf_bot, hamda quyidagi Hududiy Davlat moliyaviy nazorati boshqarmalari ishonch telefon raqamlari orqali murojaat qilishingiz mumkin

1 Qoraqalpog‘iston Respublikasi : 91-382-90-0991-382-90-09    
2 Andijon viloyati: 74-228-44-6074-228-44-60
3 Buxoro  viloyati : 65-223-44-9065-223-44-90    
4 Jizzax  viloyati : 72-226-20-2072-226-20-20  
5 Qashqadaryo  viloyati : 75-221-06-5775-221-06-57  
6 Navoiy  viloyati : 79-226-09-4679-226-09-46    
7 Namangan  viloyati: 69-228-57-2469-228-57-24    
8 Samarqand  viloyati : 66-231-12-31 66-231-12-31  
9 Sirdaryo  viloyati :  67-225-36-86 67-225-36-86  
10 Surxondaryo  viloyati: 76-223-02-59  
76-223-02-59  
11 Toshkent viloyati:  71-230-01-93
71-230-01-93
12 Farg‘ona  viloyati:  73-244-47-27
73-244-47-27
13 Xorazm  viloyati:  62-223-07-33
62-223-07-33
14 Toshkent shahri : 71-239-40-8371-239-40-83
источник

БТ

Бахтиёр Тошназаров... in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
⚡️ O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyev Koronavirus pandemiyasini yumshatish, aholining sanitariya-epidemiologik osoyishtaligi va salomatligini saqlash tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari to‘g‘risida yangi Farmonni yuzasidan.

#birgakurashamiz #birgayengamiz

🔴 @hududtv

https://t.me/joinchat/AAAAAEdv3Xtg4UtZpX3YBg
источник

FF

Feruza Faxriddinovna in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Assalomu alaykum bir savolim bor edi men veterinariya boshqarmasida ishlayman bizda masofaviy ishlasa bo'ladi lekin boshliq b.s.berib yuborayapti.
источник
2020 July 28

単ラ

単純に ラビル in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
источник

Т

Тимур in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
ТУНУ КУН ХАЛҚ ХИЗМАТИДА
Бугунги кунда жамият ҳаётини электр энергиясиз тасаввур қилиш қийин. Айниқса, иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектларида электр энергиясига талаб тобора ортиб бормоқда. Шу боис, “Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ нинг шаҳар ва туман электр таъминоти корхоналари ишчилари томонидан аҳолини сифатли ва узлуксиз электр энергияси етказиб беришга қаратилган амалий ишлар ўз ўрнига эга.
Давомини ўқиш ➡️ https://telegra.ph/TUNU-KUN-HAL%D2%9A-HIZMATIDA-07-28
https://telegra.ph/TUNU-KUN-HAL%D2%9A-HIZMATIDA-07-28
********************
НЕПРЕРЫВНО ТРУДЯТСЯ ВО БЛАГО НАРОДА
Сегодня трудно представить жизнь без электроэнергии. С каждым днём растёт спрос на этот важный ресурс. Поэтому, работа проводимая акционерным обществом «Навоийское предприятие территориальных электрических сетей» для более полного удовлетворения спроса и бесперебойного обеспечения жителей является одной из приоритетных задач предприятия.
Читать дальше➡️https://telegra.ph/NEPRERYVNO-TRUDYATSYA-VO-BLAGO-NARODA-07-28https://telegra.ph/NEPRERYVNO-TRUDYATSYA-VO-BLAGO-NARODA-07-28
источник

Т

Тимур in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
источник

Т

Тимур in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
источник

Т

Тимур in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
источник

Т

Тимур in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
источник

Т

Тимур in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
источник

単ラ

単純に ラビル in НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
Переслано от 単純に ラビル
источник