ЎЗИНГИЗНИ АСРАНГ: МАСОФАВИЙ ХИЗМАТ ТУРЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИНГ!
Ҳурматли истеъмолчилар, азиз навоийликлар!
Барчамизга маълумки айни кунларда коронавирус тарқалишини олдини олиш мақсадида кўрилаётган тегишли чора-тадбирларга мувофиқ, эҳтиёт чораси сифатида аҳолининг уйда қолиши ва зарур бўлмаган ҳолатларда одамлар кўп тўпланадиган жойларга чиқмаслиги тавсия этилмоқда.
Барча юртдошларимизга мустаҳкам соғлик тилаган ҳолда, электр таъминоти бўйича бир қатор масофавий хизмат турлари ва истеъмол қилинган электр энергияси учун тўловни амалга ошириш имкониятлари борлигини эслатиб ўтамиз.
Хусусан,
www.het.uz веб-сайти орқали зарур маълумотларни олишлари мумкин. Жумладан, ўз шахсий ҳисоб рақамлари орқали истеъмол қилинган электр энергияси миқдори, қолдиқ ва бошқа маълумотларни мисол қилиш мумкин.
Фойдаланилган электр энергияси учун мамлакатимизда мавжуд барча тўлов тизимлари ҳамда банкларнинг мобил иловалари орқали уйдан чиқмасдан туриб тўловларни амалга ошириш тизими яратилган.
Навоий вилоятида электр энергияси билан боғлиқ муаммо, камчилик ва таклифлар билан “Navoiy hududiy elektr tarmoqlari korxonasi” AJ ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига
https://t.me/navoienergo, шунингдек туну кун ишлайдиган 1154 рақамли Call-марказга фавқулотда ўчиш холатлари ва электр тармоқлардаги узилиш сабабларини аниқлаш учун кунғироқ қилинг.
Юридик шахслар
www.het.uz сайтида шахсий кабинет орқали тегишли маълумотларни олишлари ҳамда фойдаланилган электр энергияси учун маълумотларни ҳисобот шаклида юборишлари мумкин. Шунингдек, корхонамизга ёзма мурожаатлар йўллаш учун navet@inbox.uz электрон почтамизга мурожаат йўллашингиз мумкин.
“Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ ҳам карантин талабларини тўлиқ бажариш учун жисмоний ва юридик шахслардан мурожаатларни қабул қилиш ва улар билан ишлаш электрон почта (navet@inbox.uz) орқали амалга оширилишини маълум қиламиз.
navet@inbox.uz) орқали амалга оширилишини маълум қиламиз.
Соғ бўлинг, ўзингизни ва оилангизни асранг! Уйда қолинг!
“Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ маъмурияти ва матбуот хизмати.
@navoienergo@navoienergo