Учқудуқ туман ҳокимнинг икки ўринбосари алмашди
Учқудуқ туман ҳокимининг 2020 йил 25 августдаги қарорларига кўра иккита янги ўринбосар тайинланди.
Хусусан туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосарлигига
Отабек Маҳмудович Рамазонов тайинланди; қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида
Шарифжон Жумақулович Худойқулов иш бошлади.
Отабек Рамазонов 1974 йилда Ғиждувон туманида туғилган. У қатор йиллар йўл қурилиши корхоналарида самарали меҳнат қилган.
Шарифжон Худойқулов 1977 йилда Хатирчи туманида туғилган.Қатор йиллар вилоят қишлоқ хўжалиги, “Агросаноат” мажмуи ходимлари касаба уюшмаси кенгаши, вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси тизимида фаолият олиб борган.
👉 @Navoiy kanali