Ҳурматли истеъмолчилар!
Куз-қиш мавсумида электр энергиясини режим бўйича етказиб берилишини таъминлаш ва электр қурилмаларида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда ҳолатларини олдини олиш мақсадида 18 август куни вилоятимиздаги айрим электр узатиш тармоқларида жорий таъмирлаш ва реконструкция ишлари олиб борилади.
Шу сабабдан
Кармана туманининг “Янги ариқ”, “Талқоқ”, “Катта мачит” ва “Арғун” маҳаллаларида соат 9:00 дан 18:00 гача ҳодимлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида иш бажарилаётган ҳудудларда электр энергияси таъминотида вақтинча узилиш бўлиши мумкин.
Электр таъминоти бўйича саволлар, мурожаатлар ва шикоятларингиз бўлса
1154 қисқа рақамига ёки (71) 202-50-55
(71) 202-50-55 қўнғироқ қилишингизни сўраймиз.
Электр энергияси таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
"Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ матбуот хизмати.
@navoienergo