Й

Навоий вилояти адлия бошқармаси бошлиғи ўзгарди
#Тайинлов
Навоий вилояти адлия бошқармаси бошлиғи ўзгарди
Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан бу лавозимда Аъзамжон Сарабеков иш бошлади.
Аъзамжон Сарабеков 1987 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 2008 йилда Тошкент давлат юридик университетини бакалавр, 2010 йилда магистратура босқичини, 2015 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.
Ўз меҳнат фаолиятини 2003 йилда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш марказида етакчи мутахассис лавозимидан бошлаган. 2003 йилдан 2020 йилга қадар Адлия вазирлиги ва унинг тизимларида турли масъул лавозимларда фаолият юритган.
2018 йилдан ҳозирги вақтга қадар Тошкент шаҳар адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Маълумот учун, Навоий вилоят адлия бошқармаси бошлиғи лавозимига кўра Навоий вилояти юридик техникуми директори ҳисобланади.
👉 Навоий хабарлари