Т
Электр энергиясида қувват етишмовчилиги сабабли вилоятимизнинг айрим тармоқларида огоҳлантиришсиз узилишлар вужудга келмоқда.
Ўзбекистон энерго тизимида 740 мегаватт электр энергияси танқислиги юзага келди.
Бунинг оқибатида САОН автоматика тизими ишлади ва Ўзбекистон Республикаси "Миллий электр тармоқлари" АЖ томонидан Навоий вилояти электр тармоқларининг 110 кВли “Хатирчи”, “Зарафшон”, “Ўзбекистон”, “Вобкент” ва Навоий шаҳрининг “Л-17-5”, “Л-Х-5” тармоқларида огоҳлантиришсиз чекловлар киритилмоқда. Юқоридаги тармоқлар орқали вилоятимизнинг барча ҳудудлари электр энергияси билан таъминланади.
Шунинг учун сиз азиз истеъмолчиларда бундай вазиятда кўпроқ хонадонларни электр энергияси билан таъминлаш учун маиший техника воситаларидан имкон қадар фойдаланишни камайтиришингизни сўраб қолардик.
Муаммонинг бартараф этиш ва электр энергиясидаги чекловларни камайтириш борасида “Миллий электр тармоқлари” АЖ билан хамкорликда чоралар кўрилмоқда.
Айни вақтда "Навоий ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг барча тармоқлари истеъмолчиларга электр энергияси етказиб беришга тайёр ҳолатда. Аммо электр энергияси ишлаб чиқариш жараёнида юза келаётган техник муаммолар сабабли тармоқларда узулишлар содир бўлиши кутилмоқда.
Бундай вазиятда бизни тўғри тушунганингиз учун раҳмат.
Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!
"Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ Матбуот хизмати.
@navoienergo@navoienergo