Навоийда 673 та лойиҳа ишга туширилиши натижасида 6215 та янги иш ўринлари яратилган
Вилоят ҳокими Қ. Турсуновнинг мурожаатномада таъкидлашича, 2020 йилнинг ўзида умумий қиймати 16 трлн сўмлик 669 та лойиҳалар ишга туширилиши белгиланган бўлиб, амалда 673 та лойиҳаларнинг ишга туширилиши ҳисобига 6215 та янги иш ўринлари ташкил этилган.
Ушбу мақсадлар учун 4,3 трлн. сўмлик маблағлар ўзлаштирилиб, шундан, 1 трлн. сўм тадбиркорлар маблағлари, 1,1 трлн. сўм банк кредити, 196 млн доллар хорижий кредит ҳамда 21 млн доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилди.
Бу йўналишда айрим муаммо ва камчиликлар ҳам бор.
Навоийда шаҳрида 16,8 млрд сўмлик 2 та лойиҳа, Зарафшонда шаҳрида 3,0 млрд сўмлик 1 та лойиҳа, Карманада 94,7 млрд сўмлик 5 та лойиҳа, Қизилтепада 14,6 млрд сўмлик 1 та лойиҳа, Навбаҳорда 39,9 млрд сўмлик 11 та лойиҳа ҳамда Хатирчида 11,7 млрд сўмлик 4 та лойиҳаларнинг ишга тушиши кечикмоқда.