#Қонунчиликдаги_янгиликлар
⚡️ Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вақтинчалик тартиб белгиланди
“Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори
(2-сон, 08.01.2021 й.) қабул қилинди.
📝 Қарор билан Хотин-қизлар муаммоларини
“Аёллар дафтари”ни юритиш орқали тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича
ватинчалик тартиб тасдиқланди.
🔰 Унга кўра, ҳар бир сектор кесимида маҳаллабай
“Аёллар дафтари”га 30 ёшдан ошган қуйидаги тоифадаги хотин-қизлар киритилади:
➖ ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин қизлар;
➖ боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд хотин-қизлар;
➖ ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар;
➖ уй-жойини таъмирлашга муҳтож I гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар;
➖ нотурар жойларда истиқомат қилаётган, ўзининг ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар жойи мавжуд бўлмаган хотин-қизлар;
➖ қарамоғида бир ёки ундан ортиқ I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган болалари мавжуд ёлғиз аёллар;
➖ тиббий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар
(ўзи ва биргаликда яшовчи оила аъзолари оғир ижтимоий вазиятда бўлган, сурункали ёки оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган, ногиронлик гуруҳи белгиланмаган, етарли дамромад манбаига эга бўлмаганлар);
➖ ҳуқуқий ёрдам олишга муҳтож хотин-қизлар;
➖ психологик маслаҳатга муҳтож хотин-қизлар
(тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган, ижтимоий муаммолари мавжуд хотин-қизлар).
🔹 “Аёллар дафтари” қуйидаги тартибда юритилади:
🗓 Хотин-қизларнинг муаммолари, эҳтиёжлари ва қизиқишлари ҳар ярим йил биринчи ойининг
дастлабки 15 кунида уйма-уй юриб ўрганилади.
🧾 Хотин-қизларнинг муаммолари анкета-сўровнома орқали аниқланиб, аниқланган муаммолар
3 кундан ошмаган муддатда хотин-қизларнинг шахсий индивидуал анкеталарига киритилади.
⏳ Шунга кўра, 1 кун муддатда
индивидуал анкеталар кўриб чиқилади.
🔎 Шундан кейин 3 кундан ошмаган муддатда анкета маълумотлари идора ва ташкилотларнинг маълумотлари билан солиштирилади ҳамда аёлларнинг ижтимоий
ҳимояга муҳтожлик даражаси (тоифаси) аниқланади.
➡️ “Аёллар дафтари”га киритиладиган хотин-қизларнинг рўйхатлари ҳамда уларнинг муаммоларини бартараф этишга қаратилган
“Йўл харитаси” лойиҳаси 7 кундан ошмаган муддатда Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашига киритилади.
🖥 Тасдиқланган рўйхатлар 3 кундан ошмаган муддатда
Маҳалла ягона ахборот тизими дастурига киритилиб, шу асосда вақтинчалик тартибда белгиланган хизматлар кўрсатилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot