Инсонлар тўрт ҳил бўлади.
1. Ўзининг айбини кўрмайди, ўзгаларникини кўради.
Бундайлар одатан худбин, мутакаббир кишилар бўлади. Бу турдагилар нафсларига қул бўлишади. Улар ўзларини доимо ҳақ деб ўйлашади.
2. Ўзининг айбини кўрадию, ўзгаларникини кўрмайди.
Бу турдагилар ўзларидан бўлак ҳаммани аллома деб ўйлашади. Ўзларини эса мутлоқ нотўғри йўлдаман деб, ўзидан бошқа ҳар қандай инсонга эргашаверишади. Натижада истаган инсон уларни алдаб, адаштириб кетаверади.
3. Ўзининг айбини ҳам, ўзгаларнинг айбини ҳам кўрмайди.
Бу навдаги кишилар бефаросат, бефаҳм, тентак кишилар бўлишади. Булар дунёдаги ўз вазифаларини унутиб, дунё ҳаёти бор йўғи ўйин-кулгидан иборат деб ўйлашади.
4. Ўзининг ҳам, ўзгаларнинг ҳам айбини кўра биладиганлар.
Бу тоифадагилар оқил, олим, олий фаросат соҳиби ва кимга эргашишни биладиган закий инсонлардир. Уларнинг кўзларини на шахс муҳаббати, на дунё моли кўр қилмагандир. Улар ҳар қадамларида ҳақни излайдилар. Улар ўзларидаги айбни пайқаган заҳотлари ўзларини ислоҳ этадилар. Ўзгалардаги хатони кўрганларида уларга холис насиҳат қиладилар. Айб қилиб, айбини тан олмайдиган, насиҳатга қулоқ тутмайдиганларни тарк қиладилар.
Устозим ўгитларидан.