Size: a a a

Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши

2021 June 01

BN

Bobokandov Najmiddun in Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши
2021 йил 1 июн "Болаларни ҳимоя қилиш куни" муносабати билан «Navoiy IES » АJ нинг  ишчи-ходимларнинг фарзандлари  учун Alisher Navoiy istirohat боғига 2000 дона чипталар тарқатилди
источник

Д

Дилафруз in Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши
1 июнь халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни
#1june #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
источник
2021 June 02

NK

ID:0 in Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши
Кўрик танловда жами 34 та ҳужжат ўрганилди. Шундан “Касаба уюшмаси лаурети” га 5 та “Энг намунали аёл иш берувчи”га 7 та ва “Энг яхши МФЙ раиси” танлов шахар босқичига жами 22 тани ташкил этди.

👉 Батафсил ўқиш

Web | Telegram | Facebook
источник
2021 June 04

Д

Дилафруз in Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши
⚡️1 июлдан пенсия ва нафақалар оширилди

ЎзАнинг
(@uzauz) хабар беришича, Президентнинг тегишли фармони (ПФ-6241, 04.06.2021 й) билан 2021 йилнинг 1 июлидан бошлаб:

а) белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдорида ва ундан кам пенсия олувчи шахсларга пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 20 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий этилсин.

Бунда, иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда 256 675 сўмдан  400 000 сўмга оширилади;

б) белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 565 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори 565 000 сўмга етказилди;

в) зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа миқдори 315 030 сўмдан 400 000 сўмга етказилди;

г) боқувчисини йўқотганлик:

пенсияси олувчиларнинг ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун қўшимча тўлов жорий этилди;

пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори 256 675 сўмдан 400 000 сўмга оширилсин ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланади;

нафақаси олувчи оилаларнинг барча аъзоларини қамраб олиш мақсадида уларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори 400 000 сўм ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун 150 000 сўмдан қўшилиши белгиланди;

д) болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа ойига 513 350 сўмдан 565 000 сўмга оширилди.


👉 @xushnudbek 👈
источник

Й

Йулдошев Элёр... in Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши
Яна кимматчилик...
источник

АБ

Анора Бобомуродова... in Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши
Ассалому алайкум,  бунда  ёшга доир,  зарур иш стажига эга бўлмаган.  боқувчисини йўқотганлик.  ногиронлик бўйича пенсиялар оширилмоқда. Жуда зарур пайтда қабул қилинган Фармон аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлашга қаратилган.
источник
2021 June 05

Й

Йулдошев Элёр... in Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши
Хурматли гурух аъзолари: Кимда шахар худудида Оилавий мактабгача таълим ташкилоти очиш таклифи булса, Навоий шахар мактабгача таълим булимига мурожаат килишингиз мумкин.тел. 79 220-15-88
источник

Д

Дилафруз in Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши
Президентга мактублар: «Биз ҳаётдан розимиз!»

📍http://uza.uz/posts/273497

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
источник

Д

Дилафруз in Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши
Переслано от ОЙХОН
источник
2021 June 07

NK

ID:0 in Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши
Жорий йилнинг 3 июнь куни Конимех туманининг Мусиқали мактабида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ташкил этилган «Энг яхши маҳалла фуқаролар йиғини раиси» республика кўрик-танловининг (шаҳар) туман босқичи бўлиб ўтди.
Ҳайъат аъзолари томонидан Низом талабларига мос равишда ҳужжат тайёрланиши, раисларнинг қобилияти, Аёллар дафтари бўйича имзоланган меъёрий ҳужжатларга амал қилиниши “Маҳаллабай” ва “Хонадонбай” сектор раҳбарлари иштирокида олиб борилган ишлар, маҳаллада жиноятчиликни олдини олиш бўйича қилинган ишлар, ишсиз аҳолини бандлигини таъминлашда кўрсатилган ёрдамлар ва бошқа мезонлар асосида баҳоланиб, ғолиблар аниқланди.

👉 Батафсил ўқиш

Web | Telegram | Facebook
источник

NK

ID:0 in Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши
Жорий йилнинг 4-июнь куни соат 10-00 да, Навоий вилояти касаба уюшмалари Кенгаши ташаббуси билан Кенгашнинг фаоллар залида “Навоий шаҳрида “Аёллар дафтари”га кирган хотин-қизларга кўрсатилган ёрдамлар бўйича амалга оширилган ишлар”” юзасидан ТАҚДИМОТ бўлиб ўтди.
Тақдимотнинг асосий мақсади: Аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш бўйича “Маҳалла-сектор – халқ қабулхонаси – махалла” тамойили асосида ишларни янада самарали ташкил этиш,   “Аёллар дафтари” га кирган хотин-қизларимизга давлатимиз томонидан шундай имкониятлар бериляптими, уларни боқимандалик кайфиятидан чиқариб, ўз ҳаракатига асосан берилган имкониятдан фойдаланишига йўналтириш, айнан мақсад  аҳолини қийналган қатламини қўллаб-қувватлаш ва уларга кўмак беришдан иборат.

👉 Батафсил ўқиш

Web | Telegram | Facebook
источник

NK

ID:0 in Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши
2021 йил 5-июнь эрталабки соат 7:00да шахримиздаги "Ёшлик" кўли атрофида Навоий шахар тиббиёт бирлашмасидаги кўп тармоқли поликлиника ва шахар марказий шифохонаси ҳамда 1-2-3-4-сон оилавий поликлиникалари хотин-қизлари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30-октябрдаги "Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6099-сонли фармонини ижросини таъминлаш мақсадида, "Ассалом тонг"соғломлаштириш машқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири кубоги учун мусобақанинг республика босқичида иштирок этган ШТБ тизимидаги аёллар жамоаси "Энг фаол жамоа "номинацияси бўйича ғолибларга Вазирликнинг медали ва фахрий ёрлиғини тақдимоти ўтказилди.

👉батафсил
источник

NK

ID:0 in Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши
источник
2021 June 08

Д

Дилафруз in Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши
Болалар соғломлаштириш оромгоҳларига йўлланма қандай олинади?

👨‍👩‍👧‍👦Ота-оналар фарзандлари учун болалар соғломлаштириш оромгоҳларига имтиёзли йўлланмаларни ўзлари ишлаб турган корхона, ташкилот ёки муассаса бошланғич касаба уюшма қўмитаси орқали олиш имконига эгалар.

✍🏻Йўлланма олиш учун ходим касаба уюшма қўмитасига мурожаат қилади.

👫Оромгоҳга 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар ҳудудий поликлиника тиббий маълумотномаси (079/х шакл) билан қабул қилинади.

☝🏻Ишламайдиган фуқаролар фарзандларини дам олдириш учун оромгаҳларга йўлланмаларни оромгоҳни балансда сақловчи хўжалик органи касаба уюшма қўмитасидан ёки оромгоҳнинг ўзидан тўғридан-тўғри ҳарид қилишлари мумкин.

Бизнинг каналимизга обуна бўлинг
👇👇👇
https://t.me/oromgohlaruz
источник
2021 June 09

NK

ID:0 in Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши
⚡️Ўзбекистон яна битта халқаро ҳужжатни ратификация қилди

“Халқаро меҳнат ташкилотининг Меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасига кўмаклашиш асослари тўғрисидаги 187-сонли Конвенциясини ратификация қилиш ҳақида”ги Қонун (ЎРҚ–693-сон, 04.06.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.

Мазкур Конвенция 2006 йил 15 июнда Женева шаҳрида қабул қилинган.

Конвенциянинг асосий мақсади ишлаб чиқаришда шикастланишлар, касбий касалликлар ва инсонлар ўлимининг олдини олиш учун доимий равишда меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасини такомиллаштиришдан иборат.

Бугунги кунда 49 та давлат Конвенция иштирокчиси ҳисобланади.

@uzkufk
источник

NK

ID:0 in Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши
Қизилтепа туманида жойлашган “Дўстлик” ва “Нимкон” ёзги болалар соғломлаштириш оромгоҳларига борганмисиз..? Ўзининг мусаффо табиати ва тоза ҳавоси билан ажралиб турадиган бу масканларда, айниқса, ёзнинг иссиқ кунларида болажонлар мазза қилиб дам олишади...

Куни кеча тумандаги "Нимкон" ва "Дўстлик" болалар оромгоҳлари жами 140 нафар (ҳар бирида 70 нафардан) ўғил-қизларни бағрига олди. Янги мавсумнинг очилишида туман ҳокими Ш. Набиев, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши раис ўринбосари Н.Исоқов, ҳоким ўринбосари Р. Худойбердиев ва бошқа масъуллар иштирок этишди. Сўзга чиққанлар болажонларга мароқли дам олишни, ҳар бир кундан самарали фойдаланишни тилашди. Маълумот учун: иккала оромгоҳда ҳам 5 мавсумда 70 нафардан, жами 700 нафар ўғил-қизлар дам олиши режалаштирилган.

👉 Батафсил ўқиш

Web | Telegram | Facebook
источник

NK

ID:0 in Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши
Жорий йилнинг 09 июнъ куни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Навоий вилояти кенгаши томонидан Соғлиқни сақлаш тасарруфидаги 42 та ташкилотда фаолият юритаётган касаба уюшмаси қўмитаси раислари ва ҳисобчилари учун Меҳнат қонунчилиги”, “Меҳнатни мухофаза қилиш ишларини ташкил қилиш”, “Бошланғич ташкилотларда касаба уюшмаси фаолиятига  доир ишларнинг тизимли ташкил қилиниши ва жамоа шартномаси” ҳамда “Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси тизимида касаба уюшмасига аъзолик бадалларини шакллантириш, тақсимлаш, касаба уюшма бюджети маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш тартиби мавзусида амалий семинар машғулоти ташкил этилди.

Web | Telegram | Facebook
источник

NK

ID:0 in Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши
источник

NK

ID:0 in Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши
источник

NK

ID:0 in Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши
источник