Size: a a a

Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши

2021 May 20

Д

Дилафруз in Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши
#ТАЙИНЛОВ

Навоий вилояти телерадиокомпанияси раҳбари тайинланди.

Хонназаров Ғайрат Эргашевич
Навоий вилояти телерадиокомпанияси раҳбари лавозимига тайинланди.

Шу пайтгача Ғайрат Эргашевич Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Халқаро ахборот таҳририяти Бош муҳаррири ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Маълумот учун: Хонназаров Ғайрат Эргашевич 1968 йил Навоий вилояти Хатирчи туманида таваллуд топган. 1996 йил Ўзбекистон Миллий университетини журналистика мутахассислиги бўйича тамомлаган. Турли йилларда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тизимида қатор лавозимларда ишлаган. Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизматларига раҳбарлик қилган.

Web|Instagram| Youtube| Facebook
источник

Д

Дилафруз in Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши
«Ishonch» газетасининг 2021 йил 18 май кунги 66 - сони мутолаа учун ҳавола қилинади.

Ушбу pdf файл газета таҳририяти томонидан тақдим этилди.

Расмий саҳифаларимиз 👇

Web-site| Facebook|Telegram| YouTube
источник

Д

Дилафруз in Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши
Миллатпарвар

«...Шавкат Мирзиёев дадил амалга оширган яна бир энг муҳим жиҳат шуки, буни мен озодликка эришганимиздан кейинги буюк ва тарихий ислоҳот, деган бўлардим, пахта далаларига сочилиб кетган миллат болаларини эгатлардан қайтариб олди. Унинг эгилган боши, тупроққа қоришиб кетган қадр-қимматини тиклади... Мамлакат халқаро ҳамжамият олдида «Болалар меҳнати», «Аёлларни оғир ва хатарли меҳнатга жалб қилиш», «Мажбурий меҳнат» деган таъна-дашномлар, исноддан қутулди, турли иқтисодий чекловлардан озод этилди».

Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/millatparvar_268352

@uzkufk
источник
2021 May 22

NK

ID:0 in Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Аёллар дафтари”га киритилган ёлғиз аёлларнинг фарзандлари ҳам боғчага имтиёзли рўйхат асосида қабул қилинади

Ҳукумат қарори (319-сон, 20.05.2021 й.) билан Вазирлар Маҳкамасининг “Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига ўзгартиришлар киритилди

📝 Ўзгартиришларга кўра, мактабгача ташкилотларга устунлик билан қабул қилиниш ҳуқуқига эга болалар рўйхати (имтиёзли рўйхат) янгиланди.

🔘 Эндиликда болаларнинг қуйидаги контингенти боғчага устунлик билан қабул қилиниш ҳуқуқига эга бўлади:

●  I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари (илгари – ногирон бўлган шахсларнинг болалари);

●  кўп болали оилаларнинг болалари;

●  етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;

●  “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг болалари;

●  контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг ва ички ишлар органлари ходимларининг болалари (илгари – ҳарбий хизматчиларнинг ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг болалари);

●  талабалар ва педагогларнинг болалари;

●  акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар;

●  кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотлардан умумий турдаги мактабгача ташкилотларга ўтказилаётган соғайган болалар (илгари – бошқа муассасалардан ўтказилган болалар).

☑️
Илгари боғчага қабул қилиш учун имтиёзли рўйхатга киритилган болаларнинг имтиёзлари уларга йўлланма берилгунга қадар сақланиб қолади.

⚠️ Болаларни имтиёзли рўйхат бўйича қабул қилиш давлат-хусусий шерикликка асосланган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига татбиқ этилмайди.

✂️ Жорий ўқув йилининг 31 май кунига қадар 7 ёшга тўладиган болаларнинг сўровномалари ушбу санада бекор қилинади ҳамда автоматик равишда навбатдан чиқарилади.

👉Telegram|Instagram|Facebook
источник
2021 May 23

Д

Дилафруз in Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши
Переслано от SAYDAKBAR
источник
2021 May 25

NK

ID:0 in Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши
источник

NK

ID:0 in Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши
источник

NK

ID:0 in Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши
источник

NK

ID:0 in Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши
источник

NK

ID:0 in Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши
Переслано от Дилафруз
ЁШЛАР ВА РАҲБАР УЧРАШУВИ
Ёшлар масалалари нафақат мамлакатимизда балки бутун дунё миқёсида ўзининг аҳамиятга эга бўлган долзарб масалалардандир.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши тизимидаги барча ташкилотларда мунтазам равишда ёшлар масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 25 май куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши ташаббуси билан Хатирчи туман Халқ таълими бўлимида "Ёш мутахассислар учун меҳнат қонунчилигидаги янгиликлар ва тавсиялар"  мавзусидаги семинар ташкил этилди. Семинарда турли соҳаларда фаолият юритаётган ёшлар учун янгиликлар, имкониятлар, уларнинг ижтимоий ҳимояси ва саломатлигини таъминлаш бўйича қабул қилинган қарор ва фармонларнинг мазмун моҳияти ҳақидаги саволларига Кенгаш раиси Н. Тоғаева, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Навоий вилоят бўйича масъул ташкилотчиси А. Бобомуродова, Кенгаш раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Д. Ўразовалар жавоб бердилар. Ёшларни бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик ва кичик бизнесга жалб қилиш бўйича тавсиялар бердилар.Тадбир  савол жавоб асосида  мазмунли ташкил этилди.
источник
2021 May 26

КК

Келдиёр Каххоров... in Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши
/
источник

Z

Zoir Ulug'nazarovich in Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши
📌 YouTube тармоғидаги барча видеоларда 1 июндан бошлаб реклама пайдо бўлади

Бу ҳақда АҚШнинг YouTube видеохостинги янги қоидаларида эълон қилинди. Компания 2021 йил 1 июндан ушбу платформага жойланган барча видеоларга реклама роликларини қўшади.

🇺🇿 Ёзнинг биринчи кунидан Ўзбекистонда ва бошқа мамлакатларда YouTube'нинг янгиланган фойдаланиш шартлари, жумладан, видеохостинг орқали контентдан пул ишлаш ҳуқуқи амал қила бошлайди. Бунга кўра, ҳатто YouTube'нинг «Ҳамкорлик дастури»га уланмаган видеоларга ҳам реклама жойлаштирилади.

💰 Шунингдек, AҚШдан ташқарида яшовчи барча контент яратувчиларнинг даромадлари роялти ҳисобланади ва AҚШ қонунчилигига мувофиқ солиққа тортилади. (Изоҳ: «роялти» — патентлар, муаллифлик ҳуқуқлари, франчайзалар, табиий ресурслар ва бошқа мулк турларидан фойдаланганлик учун лицензия тўлови тури, одатда пул билан бериладиган даврий компенсация). Бироқ, бунда фақатгина AҚШда томоша қилингани учун олинган даромадлар солиққа тортилади. Бу нафақат томоша қилишдан келадиган даромадларга, балки YouTube Premium, суперчат ва ҳомийлик масалаларига ҳам тааллуқли.

📄 Шу муносабат билан барча муаллифлар солиқ маълумотларини — СТИР, юридик шахс номи ва тижорий номини Google AdSense хизматига 31 майга қадар юбориши керак. Aгар ушбу маълумотлар белгиланган муддат ичида юборилмаса, видеохостинг томоша қилишлар сони орқали тушган даромаднинг 24 фоизигача ўзида сақлаб қолиши мумкин.

P.S. Таъкидлаш жоизки, аввалроқ Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги YouTube видеохостинг маъмуриятига Ўзбекистонни "Ҳамкорлик дастурлари" рўйхатига қўшиш борасида кўп маротаба мурожаат қилган.

https://t.me/aoka_uz
источник
2021 May 28

Д

Дилафруз in Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши
Айни дақиқаларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлиси ўтказилмоқда.

Ялпи мажлисни Сенатнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳамда “Узрепорт” телеканали орқали тўғридан-тўғри жонли эфирда кузатиб боришингиз мумкин.

#15yalpimajlis

Senat.uz | Facebook | Instagram | Twitter
источник

Д

Дилафруз in Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши
источник

Д

Дилафруз in Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши
источник

NK

ID:0 in Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши
Переслано от Дилафруз
источник

NK

ID:0 in Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши
Переслано от Дилафруз
МИННАТДОРЛИК
              Кейинги йилларда мамлакатимиз бўйлаб, касаба уюшмалари Федерацияси томонидан  янги дам олиш масканларини қуриш, мавжудларини бугунги кун талабларига мослаштириш ҳамда уларда аҳолига намунали хизмат кўрсатишни  ташкил қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Яқинда Самақанд вилоятининг Нуробод тумани  ҳудудидаги Нурбулоқ   шаҳарчасида бироз эътибордан четда қолган  “Абу Али Ибн Сино” номли санаторий ҳам қайтадан жиддий таъмирланиб, 108 ўринга мўлжалланган қўшимча янги биноси  ишга туширилган эди .
           Шу йилнинг 14 майидан 23 майига қадар  юрт тараққиётига муносиб ҳисса қўшган, кўпйиллик самарали меҳнатлари билан ҳурмат  қозонган 100  нафар фахрийлар Нурободдаги мазкур “Абу Али ибн Сино” сиҳатгоҳида бепул дам олиб қайтишди. Уларнинг 10 нафари Навоий вилоятида туғилиб, ўсган замондашларимиздан эди.  
       - Биз фахрийларни сиҳатгоҳ жамоаси хушкайфиятда кутиб олишди.   Замон талабига жавоб берадиган, чиройли жиҳозланган хоналарга жойлаштиришди. Қўли енгил шифокорлар Бердирасул Холмуродов, Увайдулло Қурбонов, Гулшан Бўтаева, Собиржон Мехриддиновларга бизга кўрсатган беминнат хизматлари учун чин билдан миннатдорчилик изҳор этаман. Бу борада Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси жамоасига ҳам самимий миннатдорчилик билдираман. Юртимизда юз бераётган манашундай ўзгаришларнинг бошида турган, нафақат кексаларга, балки бутун халқимизга сидқидилдан хизмат қилиб, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётган Прпезидентимиз Шавкат Мирзиёевнинг  умрларига умр, соғлигига соғлик қўшилишини тилаб тоабад дуо қиламан.  
       Аҳрор Рахматов,
Касаба уюшма меҳнат фахрийси
источник
2021 May 31

.

........ in Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши
Бугун, 31 май - Бутунжаҳон тамакидан воз кечиш куни.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳар йили ушбу кун арафасида #CommitToQuit шиори остида кашандаликка қарши курашиш, тамакидан воз кечиш, унга қарамликдан қутилиш бўйича акциялар ўтказади.

Шахсан мен ҳам ушбу акцияни қўллаб-қувватлайман ва тамакининг ҳар қандай турига қарши эканимни маълум қиламан.

Чекишни ташлаш қай даражада қийин иш, аниқ бирор нарса дея олмайман, чунки ўзим умримда чекмаганман ва ўз-ўзидан уни ташлаб ҳам кўрмаганман. Аммо ишонаманки, чекишни ташлашга ҳар қандай инсоннинг иродаси бемалол етади. Фақат бунга хоҳиш бўлса кифоя.

Чекишни ташланг, тамакидан узоқроқ юринг, саломатлигингиз энг аввало ўзингизга ва яқинларингизга керак.
источник

.

........ in Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши
источник
2021 June 01

Д

Дилафруз in Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши
БАЙРАМ ТАДБИРЛАРИГА МАРҲАМАТ!

Навоий шаҳрида соат 19:00 да "Ёшлар сайлгоҳида" (ЦУМ) Болалар кунига бағишланган гала концерт

Қизилтепа туманида соат 18.00 да туман марказидаги Маданият ва истироҳат боғида
Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан "Болалар кулгусидан яшнар олам" номли байрам тадбири ҳамда яқинлашиб келаётган Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан "Маънавият марафони" тадбирлари бошланади.

Ғозғон шаҳрида соат 17:00 "Ёшлар боғида" "Боланинг бегонаси бўлмайди" шиори остида болалар кунига аталган концерт дастури .

Нурота туманида соат 19:00да "Чашма" тарихий-меъморий мажмуаси ёнида жойлашган фаввора олдида сайл.

Зарафшон шаҳрида соат 19:30 да шаҳар марказидаги Фавворалар сайилгоҳида  "Болалар кулгусидан яшнар олам" номли байрам тадбири бўлиб ўтади.


Кармана тумани  соат 18:00 “Янги авлод” истироҳат боғида  “Болаларга беринг дунёни” деб номланган байрам тадбири бўлиб ўтади.

Web|Instagram| Youtube| Facebook
источник