Size: a a a

Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши

2021 July 15

NK

ID:0 in Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши
Навоий вилоятининг Конимех туманида 15 та маҳалладан 774 нафар хотин-қизлар турли йўналишда аёллар дафтарига киритилиб, муаммолари тизимли равишда ҳал этилиб келинди.

👉 Batafsil o‘qish

Web | Telegram | Facebook
источник
2021 July 16

NK

ID:0 in Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши
Переслано от Feruza Mardiyeva
«NAVOIY ZIYOSI» газетасининг 2021 йил 25-26-сонида:

👉 Мамлакат Исмоилованинг мўжизаси;

👉 Шаҳримиз ободлиги ўз-ўзидан эмас, сизнинг меҳнатингиз самараси;

👉 Маҳаллаларга компьютер жамланмалари берилди;

👉 Шаҳар аҳолисини озиқ-овқат билан таъминлаётган фермерлар ҳаётига назар;

👉 "Жасоратнинг юз лаҳзаси".


📲 Бундан ташқари сиз газетамизни @navoiy_ziyosi телеграм канали саҳифаси орқали ҳам кузатишингиз ва мурожаат этишингиз мумкин
@navoiy_ziyosi телеграм канали саҳифаси орқали ҳам кузатишингиз ва мурожаат этишингиз мумкин
источник
2021 July 18

単ラ

単純に ラビル in Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши
​​Масал

Улкан ўрмон ичидаги катта яйлов яқинида бир сеҳргар яшар экан. Уни жуда куп қўйлари бўлиб, шу яйловда ўтлаб юраркан.

Сеҳрган ҳар куни битта қўйни тутиб ер экан.
Бироқ у бунинг учун кўп куч ва вақт сарфлар экан. Чунки қозонга тушушини сезган навбатдаги қўй овози борича фарёд солиб, бошқа қўйларни ҳуркитиб юборар ва қўйлар  ўрмон ичига кириб тирқираб кетаркан. Уларни яйловга қайтариш эса сеҳргар учун анча қийин кечаркан.  

Ҳар кунги бўладиган бу ғавғодан қутилиш ва қўйларни ортидан қувиб юрмаслик учун сеҳргар бир ҳийла ўйлаб топибди. У ҳар бир қўй билан алоҳида алоҳида гаплашибди ва уларнинг ҳар бирини бир нарсага ишонтирибди.

Қўйларнинг бирига у "Сен қўй эмассан! Унутма! Сен худди мен каби одамсан! Мендан қўрқишингга хожат йўқ, чунки мен фақат қўйларни ейман. Сен эса қўйлар орасидаги ягона инсонсан, демакки менинг энг яхши дўстимсан!" дебди.

Яна бирига эса "Сен қўй эмас йўлбарссанку, нега бошқа қўйларга қўшилиб мендан қочиб юрибсан? Сен йўлбарссан, мендан қўрқма! Мен фақат қўйларни ейман, сен эса менинг энг яхши дўстимсан!" дебди.

Учинчи қўйга эса у "Сен бўрисан! Мен хурмат қиладиган бўрисан! Ман аввалгидек ҳар куни подадан битта қўйни пишириб ейман, сен бўрисан, сен ҳеч нарсадан қўрқма!" дея қулоғига лағмон осибди...

Шундай қилиб сеҳргар ҳар бир қўй билан алоҳида гаплашиб уларнинг хар бирини қўй эмас бошқа бир жонзот эканига ишонтирибди.
Сеҳргар билан сухбатдан кейин қўйларнинг ҳулқ атвори бутунлай ўзгариб кетибди. Улар энди сеҳргардан чўчимайдиган, бемалол яйловда ўтлаб юрадиган бўлибди.

Сеҳргар одати бўйича хар куни битта қўйни подадан олиб чиқиб кетаётганини қўрган бошқа қўйларнинг ҳар бири ичида "Ана, яна битта қўйни куни битди! Мен эса қўй эмас бўриман (арслонман, инсонман, айиқман, бургутман) ва хавотирга ўрин йўқ, чунки мен сеҳргарнинг яқин дўстиман" деб ўйлайдиган бўлибди.

Сеҳргар ҳар куни қўйлардан бирининг ёнига борар ва "О менинг азиз дўстим! Анчадан буён сухбатлашмадик. Юр, менинг ховлимга кирайлик. Бу қўйлар подаси бўйича сен билан маслахатли иш бор" дер экан.

Ва қўй бечора бошини мағрур кўтариб, ўз қотилининг ортидан бемалол кетаверар экан. Ховлига киргач сеҳргар ундан хақиқатдан ҳам пода ичидаги вазият хақида гапириб бериши сўрар экан. Гумроҳ қўй хурсанд бўлиб сеҳргарга қўйлар орасидаги гап сўзларни эндигина гапириб бераётганида, қандай қилиб бўғзига пичоқ тортилганини билмай қоларкан... Қўйлар хаттоки қаршилик қилишга ҳам улгурмай қолишар экан.

Сеҳргар ўзининг ҳийласидан мамнун бўлибди. У подани мувафақиятли бошқаришнинг оддий усулини топибди, яъни ҳар бир қўйнинг юрагига ишонч ва буюклик хиссини олиб кириш орқали мақсадига эришибди. Натижада қўйлар хар сонияда ўлим хақида ўйламайдиган бўлишибди. Уларнинг гўштларига ҳам ажиб бир тот, мазза кирибди. Чунки қўйлар хаётдан завқ олишиб, бемалол ўтлаб юришар экан.  

Йиллар давомида сеҳргар айнан шу усули билан улкан қўйлар подасини осонгина бошқарибди. Ажабланарлиси, унинг бошқарувига қўйларнинг ўзлари ҳам ёрдам бера бошлашибди. Яъни, қўйлардан кимдир сеҳргар ҳийласининг тагига етиб қолиб, масаланинг асл моҳиятини тушуниб, буни бошқа қўйларга айтадиган бўлса, бошқа қўйлар, (ўзини арслон, инсон, айиқ, бургут деб билганлар), бу хақда дарҳол сеҳргарга етказишар экан.

Албатта эртаси куниёқ, "подани булғатмоқчи бўлган" ўша қўй хос суҳбатга чақирилар ва уни бошқа ҳеч ким қайтиб кўрмас экан...

Русчадан:
Улугбек Ашуров таржимаси.
источник

NK

ID:0 in Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши
источник

.

........ in Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши
Переслано от ........
Смотрите "Ahad Qayumdan PAXTANI KATTASI" на YouTube
https://youtu.be/hzQANqKztpY
источник
2021 July 19

ЖИ

Жавлон Исмаилов... in Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши
#Бисмиллах

🌙Қутлуғ «ЗУЛҲИЖЖА» ойининг улуғ «АРАФА» кунига етказгани учун Яратганга ҳамду санолар бўлсин!

🕋🍃Мен учун энг яқин бўлган инсоним, «АРАФА» айёмингиз  муборак бўлсин!

Ўтиб бораётир муборак кунлар
Аллоҳнинг раҳмати ёғилмиш тунлар
Кўзларда ёш ила тилаймиз тилак
Арафа кунингиз бўлсин муборак

«АРАФА» кунидан кўра дўзахдан кўп озод бўладиган кун йўқ!

АЛЛОҲИМ, АРАФА КУНИДА, Бизларни, Ота-Оналаримизни, Фарзандларимизни, Аёлларимизни, Дўстларимизни ва
Барча яқинларимизни
ДЎЗАХДАН ОЗОД ҚИЛ!
Амийн!
источник

.

........ in Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши
источник

.

........ in Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши
источник
2021 July 20

JR

Jahongir Raimov in Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши
#ТАБРИК

• Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Кириб келган қурбон ҳайити барчаларимизга муборак бўлсин!
• Бу кунларга етиб кела олмаган иймон аҳлларини Роббимиз Ўз раҳматига олган бўлсин!
• Дуолар ижобат кунларда Аллоҳим қалбларимиздаги эзгу ниятларимизни Ўзи амалга оширсин!
• Ўйлаганимиздан кўра ҳам афзал мақомларга эриштирсин!
• Юртимизга офият ва тараққиёт, халқимизга бахт ва саодат, рахбарларимизга ҳақ ва адолат, раъиятга инсоф ва итоат, халқимиз манфаати йўлида хизмат қилишда барчамизга ҳикмат ва шижоат берсин!
• Илм талабида юрганларга фойдали илм;
- бефарзандларга Қуддусни фатҳ этадиган, золимлардан мазлумлар ҳаққини олиб берадиган солиҳ ва солиҳа фарзандлар;
- бўйдоқларга икки дунё саодатида шерик бўладиган жуфтлар;
- беморларга шифо;
- қарздорларга кушойиш;
- ғарибларга нусрат;
- мазлумларга нажот;
- мусофирларга омонлик;
- рижолларга ғаниматлар;
- уммат орасига иттифоқлик;
- душман жамоаларига тафриқа, қалбларига ихтилоф;
- олимларимизга ҳайбат;
- омиларимиз учун олимларга итоат;
- фарзандларимизга илм, одоб ва уммат хизмати;
- аёлларимизга ҳаё ва иффат;
- ота оналаримизга узун ва саодатли умр, вафот этганларига раҳмат ва мағфират ато қилсин!
• Ниятларимизга ихлос, дуоларимизга ижобат, қалбларимизга самимият, ақлларимизга рушд, оқибатимизга шаҳодат насиб этсин!
• Амин!
• Амин!
• Амин
!

ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!


➡️«НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ»
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!👈👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈
Қабр ичидан туриб олинган мана бу ВИДЕО мени даҳшатга солди:😢Қўрқманг!!!! Кўриб фақат ибрат оласиз.
ВИДЕОНИ КЎРИШ учун линк устига босинг👇👇👇
👉https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
источник

СГ

САТТОРОВА ГУЛЧЕХРА... in Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши
Байоам муборак!
источник

NT

Nazira Togaeva in Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши
Барча юртдошларимга курбон хайити муборак булсин.
источник

СГ

САТТОРОВА ГУЛЧЕХРА... in Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши
Бор экансизу опа.Ассалому-алайкум,соглигингиз яхшими.Байрам муборак булсин.
источник
2021 July 21

.

........ in Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши
источник
2021 July 22

БТ

Бахтиёр Тошназаров... in Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши
▫️Жорий йилнинг 20 июль куни Ислом тараққиёт банки (ИТБ) Бошқарувчилар Кенгаши раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков ИТБ Гуруҳининг Бош котибияти тасдиғига мувофиқ, Бошқарувчилар Кенгаши Саудия Арабистони Подшоҳлиги томонидан таклиф этилган номзод – доктор Муҳаммад Сулаймон ал-Жассирни ИТБнинг янги президенти лавозимига беш йил муддатга сайлаш тўғрисида сиртдан қарор қабул қилганлигини эълон қилди.

Бошқарувчилар Кенгаши, шунингдек, Икки муқаддас масжид ходими, Подшоҳ Салмон ибн Абдулазиз Ол Сауд ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳукуматига ИТБни ташкил этилганидан буён қўллаб-қувватлаб келаётгани учун ўзининг чуқур миннатдорлигини билдириши хусусида қарор қабул қилди.
——
▫️20 июля текущего года Председатель Совета управляющих Исламского банка развития (ИБР) заместитель Премьер-министра – министр инвестиций и внешней торговли Республики Узбекистан С.Умурзаков объявил, что в соответствии с подтверждением Генерального секретариата Группы ИБР, Совет управляющих заочно принял резолюцию об избрании доктора Мухаммада Сулеймана аль-Джассира – кандидата, выдвинутого Королевством Саудовская Аравия, в качестве нового президента ИБР сроком на 5 лет.

Совет управляющих также принял резолюцию, в которой выражает глубокую благодарность и признательность Хранителю двух священных мечетей королю Салману бен Абдель Азизу аль-Сауду и правительству Королевства Саудовская Аравия за постоянную поддержку ИБР с момента его создания.

Facebook ◽️ Instagram ◽️ Twitter
источник
2021 July 23

Д

Дилафруз in Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши
⚡️Президентлик сайловлари 24 октябрга белгиланди

Бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясининг қарори эълон қилинди.

Бугун, 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампаниясига старт берилди.

Президентлик сайловлари жорий йил 24 октябрь куни бўлиб ўтади.

👉Telegram|Instagram|Facebook
источник
2021 July 24

NK

ID:0 in Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши
Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёевга

Барчамиз учун ҳурматли, ўзбек халқининг буюк Сардори, муҳтарам Шавкат Миромонович!

Таваллуд айёмингиз муносабати билан Сизни олти миллионлик аъзога эга бўлган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси номидан самимий қутлаш шарафига муяссар бўлганимиздан ниҳоятда бахтиёрмиз!

Сиз томонингиздан бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган очиқлик, ошкоралик ва демократик тамойилларга асосланган ислоҳотлар халқимиз турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилиши билан бирга жамият ҳаётининг барча бўғинларида том маънодаги янгиланиш ва ижобий ўзгаришларни рўёбга чиқармоқда. Дунё мамлакатлари, шу жумладан Марказий ва Жанубий Осиё минтақалари билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, Янги Ўзбекистон довруғини дунёга ёйиш йўлидаги буюк хизматларингиз энг юксак эътирофга лойиқдир. Мазкур йўналишлардаги ишларнинг барчаси Янги Ўзбекистон тарихининг энг сара саҳифаларига олтин ҳарфлар ила битилмоқда, десак сира муболаға бўлмайди. Зеро Сизнинг раҳбарлигингизда инсон манфаатларини таъминлаш йўлида амалга оширилаётган кенг қамровдаги тизимли ишлар кўп йиллар давомида Ватанимиз равнақи ва ободлиги, миллатимиз ривожи йўлида хизмат қилажак!

Ўзбекистон касаба уюшмалари Сизнинг ушбу машаққатли ва жасоратли фаолият йўлингизда ҳамиша камарбаста эканлигини билдиришдан бағоятда фахрланамиз!

Буюк ўзбек халқи бугун Сиз томонингиздан барча соҳаларда бирдек олиб борилаётган ислоҳотларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётганининг ўзиёқ, Сизнинг фаолиятингизга халқимиз томонидан берилган энг юксак баҳодир. Ушбу муҳим ижтимоий-сиёсий жараёнлар Ўзбекистон фуқароларининг буюк ва барқарор келажак, юрт тинчлиги, фарзандлари камоли ва бахтини кўриш каби орзуларини рўёбга чиқариб, эртанги кунга бўлган ишончини оширмоқда.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Сиз олиб бораётган пухта ўйланган, республикамизни янада тараққий эттиришга йўналтирилган одилона ва оқилона сиёсатни қўллаб-қувватлайди ҳамда инсон манфаатлари йўлидаги демократик ислоҳотларни изчил давом эттиришда ягона мақсад йўлида жипслашиб, бир жамоа бўлган ҳолда, юрт тараққиёти йўлида хизмат қилишга доимо тайёр!

Сизга Ватанимиз равнақи, Янги Ўзбекистоннинг халқаро миқёсдаги мавқеини мустаҳкамлаш йўлидаги келгуси ишларингизда улкан муваффақиятлар, янги зафар ва омадлар тилаймиз!

Яратган Сизга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр, бахт ва омад доимо ёр бўлишини насиб этсин! Бошингиз доимо омон бўлсин!

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси
источник

Д

Дилафруз in Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши
​​Заҳмат учун яралган инсон

Жамиятда тилёғламалик урчиб кетиб, бу қусур “миллий хусусият”га айланиб кетай деб турган бир пайтда ўз Президентинг ҳақида илиқ сўз айтиш ҳам одамни ўнғайсиз ҳолатга соларкан... Лекин шундай шахслар борки, уларнинг тақдирлари таърифу тавсифларга сиғмайди. Очиғи, улар аслида бунга муҳтож ҳам эмас.

Мирзиёев йўли шундай йўл. Заҳматли ва оловли йўл. Зотан, у мустақилликнинг илк кунлариданоқ мана шу давлатга, халққа камарбаста бўлди. Дастлаб Олий Мажлис Мандат комиссияси раиси, кейин Мирзо Улуғбек тумани, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари ҳокими, сўнгра қарийб 14 йил Бош вазир...ва Президентликдаги беш йил...

Сиз суратлардаги фарққа қарасангиз, заҳмат ва эл дардининг инсон сиймосига соладиган суратларини кўрасиз. Қаранг, тикилиброқ қаранг! Арзимас вақтда одам бу қадар тез ўзгариши мумкинми?.. Маишату роҳат-фароғат юзу кўзларга дард солмайди, сочларни оққа “бўямайди”... Эл дарди, Ватанга чексиз муҳаббат чин фарзандни шундай “кўй”га солиши мумкин. Ва бу оғир қисматнинг оти кўргулик эмас, бахтдир. Ватанпарвар, миллатпарвар бир ўғлоннинг бахти... Муборак 64 ёш ва бахт Сизга қутлуғ бўлсин, менинг Президентим!

Бизни кузатишда давом этинг👇👇
https://t.me/platformauzb
источник

DU

Dilbarxon Umarova in Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши
Оллох  назари  тушган  ИНСОНГИНА   МАНА  ШУНДАЙ  МАТОНАТЛИ    ЖОНКУЯР  МАРДДИР,   СИЗГА   ОЛЛОХДАН   УЗОК  УМР  СИХАТ  САЛОМАТЛИК  ХАЛК   ЙУЛИДА   ЧАРЧАМАНГ  ДЕБ   КОЛАМАН  !
источник
2021 July 26

.

........ in Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши
источник

.

........ in Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши
источник