Size: a a a

Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши

2021 June 21

АБ

Анора Бобомуродова... in Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши
Переслано от Qurbonova Gulbahor
2021 йил 15 июн куни Учкудук туманидаги  бошланғич ташкилотлардан қабул қилинган «Энг намунали бошланғич ташкилот» кўрик-танлови хужжатлари комиссия томонидан кўриб чиқилди ва олган баллари бўйича ўринлар белгиланди.
  Танлов ғолиби   13-сонли  мактабгача таьлим бошланғич касаба уюшма ташкилоти аъзолар сони 100 нафаргача   бўлган бошланғич ташкилотлар ўртасида,  аъзолар сони 100 нафардан ортиқ бўлган бошланғич ташкилотлар ўртасида 20- сонли мактаб бошланғич касаба уюшма ташкилоти топилди ва кўрик-танлов низомига асосан ҳужжатлари вилоят босқичига иштирок этиш учун такдим этилади
      «Энг намунали бошланғич ташкилот» кўрик-танлови туман босқичини ўтказиш ташкилий қўмитаси хулосаси ҳамда ижриоя қўмитаси йиғилиши қарорига асосан «Энг намунали бошланғич ташкилот» кўрик-танлови вилоят босқичида иштирок этиш учун 13- мактабгача таьлим бошланғич касаба уюшма ташкилоти  аъзолар сони 100 нафаргача бўлган бошланғич ташкилотлар ўртасида,  аъзолар сони 100 нафардан ортиқ бўлган бошланғич ташкилотлар ўртасида 20-сонли  мактаб бошланғич касаба уюшма ташкилоти тавсия этилди.
источник

АБ

Анора Бобомуродова... in Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши
Переслано от Линура Остонаева...
Зарафшон шаҳар бўлинмаси кенгаши томонидан жорий йилнинг  15 июн  куни «Энг намунали бошланғич ташкилот» кўрик-танлови  бўлиб ўтди.
      «Энг намунали бошланғич ташкилот» кўрик-танловининг шаҳар  босқичини ўтказиш учун  ишчи гуруҳ тузилди.   3- сонли умумий ўрта таълим   мактаби бошланғич касаба уюшма ташкилоти  тайёрлаган йиғма жилд  ишчи гуруҳ томонидан           1 ўринга лойиқ деб топилди ва вилоят  босқичига қатнашиш учун тавсия этилди.12-сонли  мактаб бошланғич касаба уюшма ташкилоти ва 20 ДМТТ  бошланғич касаба уюшма ташкилоти                   2 ўрин , Баркамол авлод болалар мактаби  ва 2ДМТТ  бошланғич касаба уюшма ташкилоти тайёрлаган йиғма жилд                   3 ўринга  лойиқ  деб топилди. 4 умумий ўрта таълим мактаби бошланғич касаба уюшмаси  тайёрлаган йиғма жилди   ишчи гурух томонидан ўрганилиб чиқилди ва   фаол иштирокчи номинацияси берилди. Ғолиб ташкилот ва муассасаларнинг бошлан-ич касаба уюшмаси раислари   Зарафшон шаҳар бўлинмаси кенгаши томонидан фахрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирланди.  Тадбирда Навоий вилояти бўйича масъул ташкилотчи А.Бобомуродова иштирок этди ва бошланғич  фаоллар билан суҳбат ўтказди
источник

АБ

Анора Бобомуродова... in Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши
Переслано от Feruza Mardiyeva
Бугун таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Навоий шахар кенгаши тасарруфида ташкилот ва муассасалар уртасида Энг намунали бошлангич ташкилот курик танловининг шахар боскичи  хамда танлов голибларини такдирлаш тадбири булиб утди. Унга кура Навоий шахар 11 сонли АФЧУИМ бошлангич кумита раиси Рустам Абдиев 1 урин, 8 сонли ДМТТ бошлангич касаба уюшма кумитаси раиси Хуршида Ахмедова 2 урин, 30 ДМТТ бошлангич кумита раиси Дилбар Шавкатова 3 уринни эгаллаб шахар булинмаси кенгашининг диплом ва кимматбахо совгалари  билан такдирланди. Тадбирга А.Бобомуродова ва О.Бобомуродовлар иштирок этди.
источник

.

........ in Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши
источник

NK

ID:0 in Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши
источник
2021 June 23

NK

ID:0 in Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши
Аёллар учун яратилган яна бир имконият...
              Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йил 26 феврал куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар  ижроси юзасидан Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан чекка ҳудудлардаги “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида соч турмаклаш маҳоратлари ва гўзаллик салонини юритиш бўйича бепул тарзда ўқитилди.
             Хатирчи туманининг чекка ва олис “Каттасой” маҳалла фуқаролар йиғинида 73,6 млн сўм қийматдаги енгил конструкцияли “Аёллар гўзаллик салони” ишга туширилди. Бунинг натижасида “Аёллар дафтари”да киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизларнинг 3 нафари иш билан таъминланди.
источник

БТ

Бахтиёр Тошназаров... in Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши
🌐 Бандлик барометри

🇺🇿 🇩🇪 Тошкент-Мюнхен. Жорий йилнинг 22 июн санасида IFO ва Berlin Economics ҳамкорлигида Институт ҳодимлари учун «Ўзбекистон учун бандлик барометри» вебинари ташкил этилди.

📌 Тадбир Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҳамда Германия Федератив республикаси ҳукумати ўртасида 2019 йилнинг 21 январида Берлин шаҳрида имзоланган «Иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикасини қўллаб-қувватлашга оид консультатив фаолият тўғрисида»ги ҳамкорликдаги декларацияни амалиётга татбиқ қилиш доирасида ўтказилди.  

🔷 Бандлик барометри нимаси билан фойдали?

✅ 1. Бандлик барометри иқтисодиёт пульсини улчаш имконини беради. У иш берувчиларнинг кейинги уч ой давомида ишчи кучига бўлган талаби ўзгариши: ўсиши, пасайиши ёки аввалги ҳолатида қолишини баҳолайди.

✅ 2. Барометр шунингдек, айнан қайси секторларда кейинги 3 ой давомида ишчиларга талаб бўлишини баҳолашга ҳам имкон беради. Бу эса ёшлар, уларнинг ота-оналари ва таълим тизимига муҳим аҳамият касб этади.

✅ 3. Қолаверса, у меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг корхоналар томонидан янги ишчиларни ёллаш режаларига таъсирини баҳолаш учун ҳам қўлланилиши мумкин. Масалан, доктор Клаус Вольрабега кўра, Германияда энг кам меҳнат ҳақи нормативлари бандлик барометри кузатиш орқали, яъни иш берувчиларнинг реакциясини ҳисобга олган ҳолда жорий этилган.  

✅ 4. Умумий олганда, бандлик барометри иқтисодиёт пульсини кварталда бир маротаба эмас, ҳар ой ўлчаш имконини беради ва иқтисодиётдаги ўзгаришларга ўз вақтида муносабат билдириш учун имконият беради.

💠 Семинарда IFO Институти Мақроиқтисодий тадқиқотлар ва сўровномалар маркази директори ўринбосари доктор Клаус Вольрабе меҳнат бозоридаги мавжуд вазиятни баҳолаш асосидаги бизнес-цикл таҳлилида IFO  иқтисодий тадқиқотлар институти томонидан фойдаланиладиган Бандлик барометрига оид маълумотларни тақдим этди.

Каналга уланиш: https://t.me/ifmr_public

Сайт | Telegram | Facebook | Youtube
источник
2021 June 24

NK

ID:0 in Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши
Куни кеча Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилояти Кенгашига қарашли "Ишонч"  оромгоҳи II мавсумининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
источник

NK

ID:0 in Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши
источник

NK

ID:0 in Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши
источник

NK

ID:0 in Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши
источник

Д

Дилафруз in Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши
«Ishonch» газетасининг 2021 йил 24 июнь кунги 80 - сони мутолаа учун ҳавола қилинади.

Ушбу pdf файл газета таҳририяти томонидан тақдим этилди.

Расмий саҳифаларимиз 👇

Web-site| Facebook|Telegram| YouTube
источник

DS

Dilfuza Sagatova in Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши
Bolalar haqida malumot kerak
источник
2021 June 25

NK

ID:0 in Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши
источник
2021 June 26

Д

Дилафруз in Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши
Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Батафсил: https://ishonch.uz/archives/2589

Расмий саҳифаларимиз 👇

Web-site| Facebook|Telegram| YouTube
источник

Д

Дилафруз in Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши
Президентга мактублар

Батафсил: https://ishonch.uz/archives/2596

Расмий саҳифаларимиз 👇

Web-site| Facebook|Telegram| YouTube
источник

Д

Дилафруз in Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши
Юксак мукофот муборак!

Президентимиз Шавкат­ Мирзиёевнинг 2021 йил 25 июндаги «Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармони билан бир гуруҳ соҳа фидойилари давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланди.
Улар сафида «Ishonch» ва «Ishonch-Доверие» газеталари бош муҳаррирининг биринчи ўринбосари Анвар Қулмуродовнинг ҳам борлиги бутун жамоамизни хурсанд қилди.
Таҳририят жамоаси ва унинг кўпминг сонли мухлислари номидан фидойи ҳамкасбимизни юксак эътироф белгиси – «Шуҳрат» медали билан чин дилдан қутлаб, унинг ижоди ва фаолиятида улкан зафарлар тилаб қоламиз.

Расмий саҳифаларимиз 👇

Web-site| Facebook|Telegram| YouTube
источник
2021 June 27

.

........ in Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши
источник

Д

Дилафруз in Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан бир гуруҳ журналист ва блогерлар касб байрами муносабати билан тақдирланди.


👉 @xushnudbek 👈
источник

NK

ID:0 in Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши
источник