#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти баҳоланади
📋 Ҳукумат қарори
(536-сон, 23.08.2021 й.) билан Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисидаги
низом тасдиқланди
🗓 Низомга кўра, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан секторлар фаолиятини баҳолаш
бир йилда бир маротаба – ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 февралига қадар амалга оширилади.
🧾 Натижаси бўйича
таҳлилий маълумотнома Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси ва халқ депутатлари Кенгашларига киритилади.
🏆 Баҳолаш натижасига кўра туман, шаҳар секторлари ўртасида республика даражасида –
“энг намунали сектор” ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри даражасида –
“энг ташаббускор сектор” номинациялари бўйича ғолиблар аниқланади ва рағбатлантирилади.
✅ Баҳолаш қуйидаги устувор йўналишларда амалга оширилади:
👉 “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” билан ишлаш натижадорлиги;
👉 “маҳаллабай” ишлаш тизимининг юритилиши ҳолати;
👉 иқтисодий ривожланиш ва ижтимоий хизматлардан фойдаланиш даражаси;
👉 тадбиркорликни ривожлантириш;
👉 жиноятчиликни камайтириш ва ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш;
👉 мурожаатлар билан ишлаш самарадорлиги.
Шунга кўра, ғолиб бўлган секторлар қуйидагича рағбатлантирилади:
✅
“Энг намунали сектор” номинациясида:
▪️ 1-ўрин – БҲМнинг 500 баравари;
▪️ 2-ўрин – БҲМнинг 400 баравари;
▪️ 3-ўрин – БҲМнинг 300 баравари миқдорида пул маблағи.
✅
“Энг ташаббускор сектор” номинациясида:
▪️ 1-ўрин – БҲМнинг 200 баравари;
▪️ 2-ўрин – БҲМнинг 150 баравари;
▪️ 3-ўрин – БҲМнинг 100 баравари миқдорида пул маблағи.
Қарорга кўра, секторлар фаолияти самарадорлиги кўрсаткичларини ҳисоблаш ва баҳолаш бўйича
“sektor.reyting.uz”sektor.reyting.uz” автоматлаштирилган онлайн ахборот тизими ишга туширилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot