Ҳурматли истеъмолчилар!
Куз-қиш мавсумида электр энергиясини режим бўйича етказиб берилишини таъминлаш ва электр қурилмаларида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда ҳолатларини олдини олиш мақсадида бугун
17 август куни вилоятимиздаги айрим электр узатиш тармоқларида жорий таъмирлаш ва реконструкция ишлари олиб борилади.
Шу сабабдан
Хатирчи туманининг “Мирдош” ва “Олтинсой” маҳаллаларида соат 9:00 дан 17:00 гача,
Навбаҳор туманининг “Янги ҳаёт”, “Кескантерак”, “Келачи”, “Янги обод” маҳаллаларида соат 8:30 дан 12:00 гача,
Кармана туманининг “Варқ” ва “Каловат” маҳаллаларида соат 10:00 дан 12:00 гача ҳодимлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида иш бажарилаётган ҳудудларда электр энергияси таъминотида вақтинча узилиш бўлиши мумкин.
Электр энергияси таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
"Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ матбуот хизмати.
@navoienergo@navoienergo