Давлат солиқ қўмитаси бирлашган касаба уюшмаси Расул Кушербаевни судга берди
Тегишли даъво Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судига
киритилган. Бунга Р.Кушербаевнинг «HUMAN UZ» ахборот порталидаги “Сўз блогерларга” кўрсатувининг 2021 йил 23 февралдаги сонида айтган сўзлари сабаб бўлган.
ДСҚ Касаба уюшмасининг фикрича, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати солиқ органлари ходимларини
асоссиз айблаган ҳамда ушбу хатти-ҳаракатлари орқали
солиқ органлари ходимлари ишчанлик обрўсига путур етказган.
Даъво аризасида Расул Кушербаевдан ўз фикрларига ОАВлар орқали раддия бериш ва кечирим сўраш талаб қилинмоқда. Шунингдек, жавобгар хатти-ҳаракатлари орқали солиқ органларига
4,6 млрд. сўм миқдорида маънавий зарар етказган, деб ҳисоблашган ва депутатдан ушбу маблағни тўлаш талаб этилмоқда. ДСҚ хабарида айтилишича, ушбу маънавий зарар ундирилгач, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳузуридаги “Саховат ва кўмак” жамғармасига ўтказилар эмиш.
P.S.: Биз албатта мазкур суд жараёнини кузатиб борамиз. Бизга жуда қизиқ бундай жараёнлар. Бевосита суд ишига таъсир ўтказмаслик учун ўз хулосамни очиқ айтмоқчи эмасман, аммо Расул ака билан боғландим, биргаликда албатта маслаҳат қилиб оламиз суд жараёнлари ҳақида.
👉
@xushnudbek 👈