Жамоатчилик палатаси фаолиятининг асосий йўналишлари нималардан иборат?
◾️ давлат, фуқаролар, фуқаролик жамияти институтларининг тизимли мулоқотини йўлга қўйиш, уларнинг ижтимоий манфаатлари келишилишини таъминлаш;
◾️ фуқароларнинг давлат ва жамият ишларидаги иштирокини фаоллаштиришга ҳамда давлат-хусусий шерикликнинг замонавий механизмларини жорий этишга кўмаклашиш;
◾️ аҳоли фикрини тизимли ўрганиб бориш, жойларда ва соҳаларда долзарб масалаларни муҳокама қилиш ва уларнинг ечими бўйича таклифлар киритиш;
◾️ фуқаролик жамиятини ривожлантириш соҳасида тадқиқотлар олиб бориш юзасидан ташаббус кўрсатиш, жамоатчилик фикрини ўрганиш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш;
◾️ фуқаролик жамияти институтларининг давлат органлари билан ҳамкорлиги даражаси, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қўшаётган ҳиссасини баҳоловчи кўрсаткичларни ишлаб чиқиш;
◾️ БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда фуқаролик жамияти институтларининг ҳамкорлигини йўлга қўйишга кўмаклашиш;
◾️ давлат идоралари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари фаолиятини кучайтириш;
◾️ мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаёти ва жамоатчиликда алоҳида қизиқиш уйғотадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини жамоатчилик экспертизасидан ўтказиш, маслаҳатлашув ва эшитувлари ташкил этиш;
◾️ фуқaрoлaр, ННТлар вa ОАВ вaкиллaри, блогерларни ОАВларда сўз эркинлиги, фуқaрoлaрнинг axбoрoт олиш ва тaрқaтиш ҳуқуқини aмaлгa oшириш;
◾️ жамоатчилик назоратининг самарали тизимини шакллантириш, “жамоатчилик эшитуви”, “жамоатчилик экспертизаси”, “жамоатчилик мониторинги” каби таъсирчан замонавий назорат шаклларини амалда жорий этиш;
◾️ ислоҳотлар ва давлат дастурларининг жойларда, шунингдек, соҳаларда амалга оширилиши устидан жамоатчилик мониторингини ташкиллаштириш, тавсиялар ва натижалар ҳақида Президент, Парламент ва Ҳукуматга мунтазам ахборот киритиб бориш;
◾️ мамлакат ташқи сиёсатининг устувор вазифаларини ҳаётга татбиқ этиш, унинг нуфузли халқаро рейтингларда эгаллаган ўрнини яхшилашда фуқаролик жамияти институтларининг имкониятларидан кенг фойдаланиш ҳамда хориждаги ватандошлар билан яқиндан алоқалар ўрнатиш, ННТларга халқаро ҳамкорликни ривожлантиришда ёрдам кўрсатиш.
@uzbyuksalish