о
Уйда ўтириб баъзи хақиқатларни ўзим учун кашф қилдим ва баъзиларига амин бўлдим.
Ванихоят борган сари қадри тушиб бораётган лекин асли "депутату" "блогерлар" "хоким-акаю" "мибчи" дан кўра анча Халққа керакроқ бўлган соха Тиббиёт сохаси вакилларининг мардонавор, шу пайтгача кўзга кўринмаган оғир меҳнатларини хис килишни бошладим.
Сизу биз уйда "ётган" бир пайтимизда улар касалларнинг уйигача киришяпти, кунига ўнлаб касалларни қабул қилишяпти. Уйда хам маскада ўтирган пайтимизда улар хатто икки соатда маскасини алмаштиришга вақт ва имконият топа олмай ўзларини хаётини хавф остига кўйиб ўз бурчларини бажаришмоқда.
Улар кимнидир текшираман ё даволайман деб нафақат ўзларини балки узининг оиласини хам хатарга куяётгани бор гап. Сиз хатто хозир соғ саломат одамнинг хам қўлини ушлагингиз келмаётган бир пайтда улар айнан касалларни қабулида бўлишмокда.
Улар хеч қачон миллионлаб давлатнинг халқнинг пулини ювиш ё сарфлаш билан шуғуланишмаган, уларнинг камтарона хаёти хар доим худди хозиргидек ўтган. 6-7 йил умрини кўзини нурини кетказиб ўқишга, дунёдаги энг улуғ касбларнинг бирини эгаллашга сарфлашган шифокорлармизга катта эътибор мехр бериш ўрнига мажлисма мажлис олиб ўтириб яна камига дўппослашларигача йўл қўйиб келдик.
Кўчага чиқиб кўринг хеч ким йўқ , сменадан қайтаётган холдан тойган тиббиёт ходимидан ташқари! Катта катта санъаткорларимиз хашаматли хаётини кўз кўз қилаётган бир пайтда кахрамонларимиз сменаларида ўлим юзига хар куни бир неча бор тик боқишларига тўғри келмокда.
Ижтимоий тармоқларда шифокор блогерларга ёки хашаматли хаётини кўрсатаётган ёхуд ким биландир бўлмағур ғийбатлар ортидан баёнотлар бераётган шифокорларга кўзингиз тушадими? Шахсан мени кўзим тушмайди! Биласизми нимага? Сабаби улар хаммадан кўп ўқишган ва хаммадан кўп ишлашмокда! Уларни бу нарсаларга шунчаки имконияти хам тоқати хам вақти хам йўқ.
Шу вирус келгунича бир каттакон юлдузимиз, диндоримиз, депутатимиз ёхуд блогеримиз шифокорлар манзилига бирор мақтов ёғдиришганини эслай оласизми? Бугун уйда ўтириб шуни хис киляпман!
Санъаткорсиз хам, хоким муовинисиз хам, депутатсиз хам, блогерсиз хам кунимиз ўтар экан лекин шифокорсиз кунимиз ўтмас экан! Нега хар битта акахон хоким ўринбосарларига, уришдан бошқасига ярамайдиган боксёрларига, хатто ўзини ишини хам эплолмидиган футболчиларига, 3 та фарзанд туққан "туғувчиларига" ва хатто шер ёдлаган шерчиларига мошина берган жамият бугун тик турган шифокорига битта велосипед хам бермади? Ахир улар хақиқий қахрамон эканлиги бугун билиниб қолдику!
Сўзим исботи хозир иситмам чиқяпти деб битта овоза қилинг, хоким муовини тугул қоровули хам, депутат тугул бошқаси хам яқинлашмайди ёнингизга!
Уйда ўтириб эртаклардагидек қахрамонлар орамизда борлигини хис қилдим!
© Кулдашев Бехруз
Манба: Ҳамкасбларимиз томонидан юборилди (Кулдашев Бехруз каналидан)
Врачи Узбекистана